Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИКДА МАМЛАКАТИМИЗДА БИРИНЧИ БЎЛИБ ПИЛЛА ТЕРИМИГА КИРИШИЛДИ

×

 2024-05-08 19:47:43    4041

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк тумани пиллакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб жорий йилги қишлоқ хўжалиги мавсумининг чилги ҳосили – “кумуш тола”ни йиғиб олишга киришишди.

Туманнинг “Катта Баҳрин” МФЙ ҳудудида яшовчи Нодира ва Фотима Аҳмедовалар хонадонида 4 қути ипак қурти боқилди. Маҳаллий иқлим шароитига тез мослашган янги ипак қурти 19 кунда даста ўрашга кириб, кўзни қувнатадиган даражада сифатли пилла ҳосили етиштирилди ва териш бошланди.

Дастлабки пилла ҳосилини йиғиб олиш жараёнида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев, вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, туман ҳокими Қодиржон Эркабоев иштирок этдилар.

Ҳосилга барака тилаб, дуо қилинди. Ипак қурти парваришида жонбозлик билан меҳнат қилаётган касаначиларга махсус эсдалик совғалари топширилди.

Жорий йилда Фарғона вилоятида мазкур тармоқда 160 мингдан ортиқ мавсумий ва доимий иш ўринлари яратиш мақсад қилинган. Ҳозирда 17 та шаҳар-туманда ипак қурти боқувчилар ҳудудлар кесимида 6 та пиллачилик кластерига бириктирилиб, биринчи мавсум юмушлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Шу тариқа бу йил вилоятда 46 минг 436 қути ипак қурти парваришланиши орқали 2786 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, ипак қурти уруғини тўлиқ маҳаллийлаштириш бўйича Фарғона тажриба мактабини яратиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида ҳозирнинг ўзида вилоятда республика эҳтиёжи учун зарур бўладиган йиллик ипак қурти уруғининг 80 фоизини етказиб бериш имконияти яратилди. Озуқа базасини янада яхшилаш мақсадида вилоятдаги 3 минг 700 гектар тут плантацияси ҳар бир гектарининг 10 сотихида тажриба тариқасида ўрама тутзорлар барпо этиляпти. Инновацион усулда ташкил этилаётган бундай тутзорлардан йил давомида фойдаланиш мумкин.

Умуман олганда, кейинги йилларда вилоятда пиллачилик тармоғини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш борасида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалиётга кенг жорий этилиши натижасида пилла хом ашёсини тўлиқ саноат усулида қайта ишлаш йўлга қўйилди. Тут баргидан чой ишлаб чиқариш, фармацевтика соҳасида янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган илмий-амалий ҳамкорлик кўлами тобора кенгайиб бораётгани ҳам эътиборга лойиқ.

Фарғона вилоятида жорий йилда пиллачилик тармоғида 10 миллион долларлик экспортни амалга ошириш мақсад қилинганининг ўзи ушбу соҳа имконияти ва салоҳияти йилдан-йилга юксалиб бораётганидан далолат беради.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram