Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЎЗБЕКИСТОН ЭНДОКРИНОЛОГЛАРИНИНГ III ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

×

 2024-05-13 11:35:06    2755

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти мажлислар залида Ўзбекистон эндокринологларининг III халқаро Конгресси ўз ишини бошлади.

“Инновация ва интеграл эндокринология” мавзусида ўтказилаётган анжуманда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Шохидбек Аслонов, республикамиздаги ушбу тизимнинг масъул вакиллари, маҳаллий ҳамда хорижлик таниқли мутахассислар иштирок этмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров онлайн иштирок этиб, анжуманни кириш сўзи билан очиб берди ҳамда Конгресс ишига омад тилади.

Анжуманда сўз олганлар бугунги кунда эндокринология соғлиқни сақлашнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги, тиббиёт амалиётида янги технология ва ташхислаш усулларини ўзлаштириш ва жорий этиш, ривожлантириш, тиббиёт муассасаларини замон талаблари даражасида энг замонавий ташхислаш ускуналари билан жиҳозлаш, мамлакатимизда эндокринология соҳасида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталдилар.

13-14 май кунлари ўтказилиши белгиланган Конгресс ишида эндокрин хизматга оид долзарб муаммолар, семизлик, қандли диабет, болалар эндокринологияси, йод танқислиги ва қалқонсимон без касалликлари, нейроэндокринология ва аҳолининг репродуктив саломатлиги, эркаклар ва аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш муаммолари ва вазифалари устувор этиб белгиланган.

Анжуманда етакчи хорижлик тиббиёт ходимлари эндокринология соҳасидаги ютуқлар ва илмий тадқиқотлар билан бўлишадилар, тажриба алмашинилади.

Ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистонлик ва хорижлик тиббиёт мутахассислари ўртасида самарали тажриба алмашиш, эндокринологиянинг энг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва келгусида тиббиётнинг ушбу соҳасини ривожлантириш истиқболларини белгилашга хизмат қилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram