Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВА БОҒЛАРИДА ПИШГАН ЎРИК ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2024-05-14 14:13:05    2232

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Қува тумани қир-адирларида пишган ўрик ҳосилини пешма-пеш хорижга экспорт қилишга киришилди. Туманнинг “Турк” МФЙ ҳудудида йиллар давомида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай ётган дашт ерларида бугунги кунда мевазор боғлар барқ уриб яшнамоқда.

“Ашуров Мўминжон” мева-сабзавотчилик кластери томонидан бундан уч йил олдин тошлоқ ерлар ўзлаштирилиб, 80 гектар майдонда Туркиядан келтирилган ўрик кўчатлари экилган эди. Интенсив усулда парваришланган боғ икки йилда ҳосилга кирди. Ҳозирда ўрик меваси териб олиниб, Марказий Осиё давлатлари, Россияга экспортга жўнатиляпти. Миришкор боғбонлар жорий йилда 100 тоннадан ортиқ мева экспорт қилишни мақсад қилишган.

Мевазор боғда Туркия технологияси асосида юз фоиз томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган бўлиб, бу сувни анъанавий усулга қараганда камида беш-олти маротаба тежаш ҳамда суғориш билан боғлиқ бошқа харажатларни сезиларли даражада қисқартириш имконини бераётир. Ўз навбатида бундай замонавий ёндашув натижасида кўчатлар бир текис ривожланиб, ҳосилдорлик салмоғи юқори бўлиши таъминланяпти.

Мева-сабзавотчилик кластери қошида 8 гектар ерда кўчатчилик тармоғи йўлга қўйилиб, бу йил мамлакатимиз бўйлаб 2 миллиард сўмлик ўрик кўчатлари етказиб берилди. Ҳозирда 1 гектар ерда транспорт-логистика маркази бунёд этиляпти. Бу ерда маҳсулотни қадоқлаш, юклаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, 2 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона ташкил этилади.

Бугунги кунда 70 та доимий ва 200 дан зиёд мавсумий иш ўрни яратилган мева-сабзавотчилик кластери тасарруфида илм-фан ютуқлари ва инновация ғоялари асосида яна 30 гектар мевазор боғ барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу қўшимча 50 га яқин янги иш ўринлари яратиш имконини беради.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram