Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2024-05-15 15:18:24 4208
БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан 1993 йилдан бошлаб 15 май санаси жаҳон миқёсида Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Бугун Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан ушбу санага бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
“Аёли эъзозланган юрт” шиори остида ўтказилган тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова сўз олиб, бугунги глобаллашув замонида оила институтини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.
Тадбирда кўпни кўрган ёши улуғ нуроний онахонлар ҳамда шаҳримизда узоқ йиллардан буён аҳил ва иноқ турмуш қуриб келаётган намунали оилалар вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбати тарзида давом этган тадбирда улар янги ҳаёт остонасида турган ёш оилаларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб, оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни мустаҳкамлаш, уни ҳамиша ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида таъкидладилар.
Байрам тадбирида шаҳар Маданият уйи санъаткорлари ҳамда шаҳардаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ижросида куй ва қўшиқлар янгради.
Тадбир давомида ўзбекона кийиниш маданиятини, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Нафосат” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари ҳамда “Аёллар дафтари”да турган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар иштирокида спортнинг стол тенниси, баскетбол, арқон тортиш, арғимчоқда сакраш каби турлари бўйича ўтказилган мусобоқалар ғолиблари тантанали тақдирланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram