Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРИ РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-15 17:09:40    4414

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов ҳамроҳлигида десантчилар ҳарбий қисмининг полигонида бўлиб, бу ерда Ватан посбонлари учун яратилган шароитлар, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди ҳамда полигонда ўтказилаётган "Жасорат мактаби" ҳарбий-ўқув йиғинида иштирок этаётган ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ва кўрсатмалардан келиб чиқиб вилоятимизда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали ҳарбий хизматга қизиқтириш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик соҳасига ўқитиш мақсадида вилоят хокимлиги, Шарқий ҳарбий округ, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган ва мойиллиги бўлган, ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан 6 майдан 15 майга қадар Фарғона дала-ўқув майдонида “Армия – ватанпарварлик ва жасорат мактаби!” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғини ўтказилди.

“Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинига вилоятимиздаги биринчи секторга бириктирилган 100 нафар ёшлар жалб қилинди.

10 кун давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳаётда ўз ўрнини топишлари, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда юртимиз келажаги учун даҳлдорлик ҳиссини уйғотишни мақсад қилган йиғин дастурига асосан ёшлар иштирокида тонгги бадантарбия, семинарлар, жанговар ва саф тайёргарлиги, спорт мусобақалари ва яна қатор ўқув машғулотлари ўтказилди.

“Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинининг сўнгги кунида ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари ва ёшлар учрашуви ҳам ўтказилди.

Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Хайрулло Бозоров тенгдошлари сафида ҳарбий ҳаётни ҳис қилиш имконини берган “Жасорат мактаби” йиғинида иштирок этган ёшлар билан мулоқотда ватанпарварлик оиладан бошланишига эътибор қаратди, ўз тарихини билиш, бирдам ва аҳил бўлиш муҳим эканлигини таъкидлади.

Ватанпарвар бўлиш учун аввало илмли, касб-ҳунар эгаси бўлиш кераклиги уқтирилди. Хорижда мигрант бўлиб, касб-ҳунарли бўлмасдан, тилни билмасдан кам иш ҳақига ишлаб юрган ҳамюртларимиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўқув курсларида хорижий тилларни ўрганиб, ривожланган давлатларда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб, юқори ойлик берувчи ташкилотларда ишлаш вақти келганлиги ва бунинг учун барча чоралар мавжудлиги қайд этилди.

Ёшларга биринчи навбатда ният холис бўлиши кераклиги, ниятни амалга ошириш учун аниқ мақсад бўлиши ва мақсадга эришиш учун эса тўғри йўл, ўқиш, изланиш кераклиги бўйича тушунчалар берилди.

Ёшлар ўзларининг қизиқишларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокими ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига саволлар билан юзландилар ҳамда керакли тавсия ва тушунчалар олдилар.

Учрашув сўнггида “Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram