Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2024-05-16 19:26:29    3704

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги бир юз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – Шаҳарни ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан шаҳар секторлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Амалга оширилган ишлар кўлами ва сифати юзасидан шаҳар барча секторлари раҳбарлари фаолиятини, айниқса, шаҳар прокурори ва шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи олиб борган ишларни қониқарсиз баҳолаган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шахсий масъулиятни ошириш ҳамда белгиланган режа ва дастурлар, инвестицион лойиҳалар ижросини тўла таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли иш ташкил этиш юзасидан қатъий кўрсатмалар берди.

Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу сессияда шаҳарда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Шаҳарда “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан муҳокамаларда ўзига юклатилган хизмат вазифалари ижросини таъминламаган, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган қатор масъулларга интизомий чора кўрилиши белгиланди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram