Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАРҒИЛОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМАЛАР ОСТИДА ЎТДИ

×

 2024-05-16 20:06:43    3855

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги саксон еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – Марғилон шаҳрини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан шаҳар секторлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар секторлари раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларни ва амалга оширилган ишларни ўта қониқарсиз баҳолади. Йўл қўйилган камчиликлар қаттиқ танқид қилинди.

Шаҳар секторлари раҳбарларига жорий йил учун белгиланган дастурлар ва берилган топшириқлар ижросини тўла таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича ишлар кўламини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, секторлар ҳудудларидаги кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш юзасидан аниқ ва қатъий вазифалар юклатилди.

Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу сессияда шаҳарда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, шаҳарда электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди.

Шаҳарда “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram