Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА ВИЛОЯТ СЕКТОРЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ҲИСОБОТЛАРИ ЭШИТИЛДИ

×

 2024-05-18 18:27:51    2910

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди.

Сессияда вилоятни ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз ҳисоботида таъкидлаганидек, Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 9 январдаги “Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида жорий йилда вилоятимизда 328,5 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича соҳалар, йўналишлар ва ойлар кесимида режалар тасдиқлаб олинган бўлиб, 15 май кунига 107 минг нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди, белгиланган режа-график ҳозирги кун ҳолатига, 9 фоизга бажарилди.

Бу борада ҳудудларда ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари билан бир қаторда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутаётганини қайд этган вилоят ҳокими, хонадонида атиргулчилик, кўчатчилик билан шуғулланиб йилига 200-300 млн. сўм даромад топаётган оилаларни мисол қилиб келтирди. Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрликлари натижасида юртимизда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлашга катта молиявий манбалар йўналтирилаётганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, Фарғонада азалдан мавжуд бўлган оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда маҳаллаларнинг тадбиркорликка ихтисослашувини кенгайтириш учун катта имконият ва шароит мавжудлигини таъкидлади.

Аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашда ёшларга сифатли таълим бериш ҳамда замонавий касб-ҳунарларга ўқитишга вилоятимизда алоҳида эътибор қаратилаётганига тўхталган вилоят раҳбари, ривожланган давлатлар меҳнат бозорида ҳам малакали кадрларга эҳтиёж юқори эканини, чет давлатлар фуқароларимизга юқори маош тўланадиган, яхши шароитларга эга иш ўринлари таклиф этишаётганини таъкидлаб, хорижда меҳнат фаолияти олиб бориш истагида бўлган фуқароларнинг касбий билим ва тил кўникмаларига эга бўлиши муҳимлигини қайд этди.

Вилоят бўйича маҳаллаларга бириктирилган банклар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан танлаб олинган 6 438 та кам даромадли хонадонларга даромад манбасини шакллантириш учун кўмак берилиб, 13 857 нафар аҳолининг бандлиги таъминлангани маълум қилинди. Ушбу мақсадлар учун тижорат банклари томонидан 88 млрд. сўмдан зиёд кредит ва 3,2 млрд. сўмлик ҳомийлик маблағлари йўналтирилди.

Бизнесни ривожлантириш банки инструментлари асосида ташаббускорларга 1 минг 437 та микролойиҳалар учун 129,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун банклар томонидан 17 млн. сўмгача бўлган миқдорда 4 минг 422 нафар фуқароларга жами 33 млрд. сўм гаровсиз кредит ажратилди.

Бу борадаги ишларни изчил давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг ўзида вилоятдаги 1063 та маҳаллалардан 140 тасини ишсизликдан тўла ҳоли ҳудудга айлантирилиши маълум қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилмурод Бакубаевнинг ҳисоботлари ҳам депутатларга тақдим этилди.

Сессия давомида вилоятимизда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиали, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир шаҳар ва туман кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди. Бу борада аҳоли мурожаатлари кўп тушаётган ҳудудларда вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида қўшимча ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Кўрилган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram