Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛГАН ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА КАТТА ТАНТАНА БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-05-18 21:20:14    3664

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон туманининг Қулибек маҳалласида тадбиркор Рустамжон Ҳакимов ташаббуси билан барпо этилган замонавий уч юлдузли меҳмонхона тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, нуронийлар хамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Madinah Travel 2022” МЧЖ томонидан барпо этилган 70 ўринли “Madinah Plaza Hotel” меҳмонхонасининг лойиҳа қиймати 11 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 3 млрд. сўм тижорат банклари кредити, қолган сумма эса корхонанинг айланма маблағлари ҳисобига тўғри келади. Меҳмонхона ишга тушиши натижасида 32 та иш ўрни яратилди.

24 та номердан иборат ушбу меҳмонхонада шунингдек, автотураргоҳ, спорт зал, болалар майдончаси, 3 та фаввора, 70 кишилик конференц-зал, 5 та ресторан, 1 та миллий таомлар ошхонаси ва бошқа қулайликлар ташкил этилди.

Мазкур меҳмонхона юртимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram