Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РОССИЯНИНГ БАНТЕР ГРУПП КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-05-25 11:11:16    1567

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида саноат соҳасида ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш мақсадида Свердловск вилоятидаги Бантер Групп компаниясининг ишлаб чиқаришга ихтисослашган тузилмаси – “Объединенная Нефтегазовая Группа” корхонасида бўлдилар.

Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари учун ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ишга тушириш билан шуғулланувчи Бантер Групп раҳбари Николай Ковалев, мамлакатимиз бозори билан яхши таниш эканини қайд этиб, Фарғонада янги қўшма инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва мамлакатимиз соҳа корхоналари учун ускуналарни ишлаб чиқаришга тайёр эканликларини билдирди.

Мазкур таклиф доирасида қисқа муддатда тегишли ўрганиш ишларини олиб бориш ва лойиҳа бўйича батафсил музокаралар ўтказиш учун Бантер Групп компанияси раҳбарларининг Фарғонага ташрифини ташкил этишга келишилди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram