Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА БАТКЕН ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ШОҲИМАРДОНДА УЧРАШДИЛАР

×

 2024-05-30 19:44:04    3952

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғиз Республикасининг Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев бошчилигидаги, Баткен вилояти прокурори, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси бошлиқлари, Фарғона вилояти билан чегарадош туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда бошқа расмийлардан иборат делегация бугун вилоятимизда бўлди.

Шоҳимардон қишлоғи чегара постида Баткен вилояти вакилларини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят божхона тизимлари раҳбарлари, Қувасой шаҳри, Фарғона, Риштон, Сўх туманлари ҳокимлари кутиб олдилар.

Меҳмонлар дастлаб, Шоҳимардон МФЙ ҳудудидаги Ҳазрати Али мажмуасини зиёрат қилдилар, бу муборак қадамжода қуръон тиловат қилиниб, икки қўшни юртга тинчлик-омонлик, қардошлик ришталарини қайта тиклаган давлат раҳбарларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тиланди.

Икки вилоят раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларида Фарғона ва Баткен вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар, маданий, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси натижасида халқларимиз ўртасида азалий дўстлик ва қардошлик алоқалари қайтадан кучайиб бораётгани, чегараолди ҳудудларнинг ҳамкорлиги ҳам янги босқичга кўтарилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, вилоятларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди.

Икки вилоят бизнесининг ҳудудлардаги ўзаро иштирокини ҳамда Фарғона ва Баткен ишбилармонлари ўртасида тўғридан тўғри мулоқотни кенгайтириш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди. Қувасой шаҳрида барпо этилаётган “Қирғиз савдо уйи”ни фойдаланишга топширилишини тезлаштириш борасида келишиб олинди.

Фарғона ва Баткен вилоятлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, маданият ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар ўтказиш, бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлган масала – Шоҳимардонга борувчи йўлдаги икки томонлама чегара-божхона постини, барча давлат фуқаролари ҳаракатланиши мумкин бўлган халқаро мақомга эга постга айлантириш лозимлигига эътибор қаратилиб, икки вилоят раҳбарлари ўз ваколатлари доирасида керакли сайъ-ҳаракатларни амалга оширишига келишилди. Шунингдек, Фарғона ва Баткен орасида қўшимча 7 та чегара- божхона пости очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев бошчилигидаги делегация, учрашувлар якунида Қирғиз Республикасига жўнаб кетди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram