Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХИТОЙ АВТОМОБИЛСОЗЛИК ТЕХНОПАРКИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ЯНГИ БРЕНД ОСТИДА БУТЛОВЧИ ҚИСМЛАРИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛГАН АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2024-06-03 15:24:01    1477

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг China Triumph International Engineering ҳамда China Xiaou Group компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда вилоятимиз ҳудудида Хитой автомобилсозлик технопарки ташкил этиш ҳамда янги бренд остида бутловчи қисмлари маҳаллийлаштирилган автомобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг биринчи босқичида Хитойдан келтирилган қисмларни йиғиш, бўяш ҳамда созлаш линияларини йўлга қўйиш орқали йиллик 60 минг дона газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар, махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш белгиланган бўлса, кейинги босқичда ташкил этиладиган Хитой автомобилсозлик технопаркида барча бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ҳамда уларни кооперациясини ташкил этиш орқали ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини йиллик 1 млн. донага етказиш лойиҳа-режада кўзда тутилган. Бунинг учун жами 200 гектар ер майдони талаб этилиши маълум қилинди. Эътиборли жиҳати, ишлаб чиқариладиган автомобиллар янги, маҳаллий бренд остида бўлиши режа қилинган. Ташкил этилиши таклиф этилаётган Хитой автомобилсозлик технопаркига ўнлаб Хитой компанияларининг инвестицион ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириши режалаштирилгани билдирилди.

Хитойлик инвесторлар томонидан қисқа муддат ичида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг аниқ амалга ошириш муддати, киритиладиган сармояларнинг миқдори ҳамда яратиладиган иш ўринлари сони бўйича аниқ асосланган бизнес-режани ишлаб чиқилишига ҳамда музокаларни давом эттиришга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram