Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ВАТАН МАНЗУМАСИ” НОМЛИ АДАБИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-06-06 19:16:35    1234

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, эл-юрт фаровонлиги учун сафарбарлик, ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган мазкур адабий-маърифий тадбирда турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда марҳум ва замондош шоирларнинг ватан, халқ, она каби мавзулардаги шеърлари ёш ижодкор шоир-шоиралар томонидан ўқиб эшиттирилди. Қаламкаш ёш шоирлар ҳам ўз ижод маҳсулларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди.

Санъаткорларнинг юрт, она мавзусидаги куй-қўшиқлари, театр ва кино санъати вакилларининг бадиий чиқишлари, айниқса, ҳарбийларнинг чиқишлари йиғилганларни хушнуд этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram