Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК КЎЛАМЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2024-06-08 12:55:13    1115

PDF юклаш
Чоп этиш


Амалий ташриф билан Туркияда бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси вакиллари сафарнинг дастлабки кунида Истанбулда Akkol Catering Group, Dansuk Mühendislik компаниялари ҳамда Türkiye Hastanesi тиббиёт мажмуаси раҳбарлари билан қатор самарали учрашувлар ўтказдилар.

Бугунги кунда 5 та мамлакатда фаолият олиб бораётган, Туркияда кўплаб йирик ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда муассасаларга кейтеринг ва аутсорсинг усулида сифатли овқат етказиб бераётган, шунингдек, Akkomarka халқаро ресторанлар тармоғида эга Akkol Catering Group компанияси билан музокараларда Фарғона вилоятида кейтеринг ва аутсорсинг усулида сифатли овқатланиш тизимини жорий этишда ҳамкорлик қилишга келишилди, вилоятимизда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида Akkol Catering Group томонидан Фарғонада замонавий турк ресторани очиш инвестицион лойиҳаси амалга ошириладиган бўлди.

Вилоятимиз делегацияси аъзолари Türkiye Hastanesi номи билан халққа замонавий тиббий хизматлар кўрсатувчи тиббиёт мажмуасида ҳам бўлдилар. Туркиянинг энг йирик холдингларидан бири – İhlas Grubu таркибига кирувчи, диагностика ва даволаш сифати бўйича мамлакатнинг энг юқори даражадаги тиббиёт муассасаларидан бири бўлган Türkiye Hastanesi раҳбарияти билан ўтказилган музокараларда Фарғонада замонавий тиббиёт маскани ташкил этиш инвестицион лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, вилоятимиз шифокорлари ҳамда ҳамшираларининг Türkiye Hastanesiда малака оширишини йўлга қўйиш, тиббиёт туризми соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларида ҳам келишиб олинди.

1972 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган, Яқин Шарқ ва Болқон давлатларида ҳам кўплаб лойиҳаларни амалга оширган Dansuk Mühendislik компанияси билан музокараларда вилоятимиз ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли бинолар учун HVAC (иситиш, вентиляция ва кондициялаш) тизимларини лойиҳалаш, маҳаллийлаштирилган усулда ишлаб чиқариш ҳамда ўрнатиш масаласида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Муҳандислик технологияларида Туркиянинг энг олд компанияларидан бири бўлган Dansuk Mühendislik, Koç Holding ва Arçelik – LG каби дунёга таниқли брендларнинг ҳамкори ҳисобланади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram