Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯ БЎЙЛАБ 1000 НАФАРДАН ЗИЁД ЁШ ИШБИЛАРМОНЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН TÜGİAD УЮШМАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2024-06-08 15:27:37    1334

PDF юклаш
Чоп этиш


Амалий ташриф билан Туркияда бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси вакиллари Истанбулда TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси раҳбарияти ҳамда аъзолари билан учрашув ўтказдилар.

Туркия бўйлаб қурилиш, текстиль, ташқи савдо, автомобилсозлик, машинасозлик, металлургия, туризм, озиқ-овқат саноати, мебель саноати каби 60 дан зиёд секторда фаолият олиб бораётган 1000 нафардан зиёд 35 ёшгача бўлган ёш ишбилармонларни бирлаштирган TÜGİAD уюшмасига аъзо компанияларнинг йиллик айланмаси 60 млрд. доллардан, йиллик умумий экспорти ҳажми 36 млрд. доллардан ошади. Уюшма президенти Гюркан Йилдирим айни вақтда 500 мингдан зиёд аъзога эга Европа Ёш Ишбилармонлар Конфедерацияси (YES for Europe) бошқарув кенгаши раиси ҳам ҳисобланади.

Самарали ўтган учрашувда вилоятимиз ҳудудида металлургия, тиббиёт, рақамли таълим, мебелсозлик соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди, яқин муддатда TÜGİAD аъзоларидан иборат делегациянинг Фарғонага ташрифи ташкилланадиган бўлди.

Шунингдек, Туркия ёш ишбилармонлари уюшмасининг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш бўйича ҳам ҳамкорликда иш ташкил этилиши белгиланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram