Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ИСТАНБУЛДА ТУРК ИШБИЛАРМОНЛАРИ ҲАМДА ИНВЕСТОРЛАРИ БИЛАН САМАРАЛИ B2G УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

×

 2024-06-10 11:50:09    1272

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Туркияга амалий ташрифи давомида Истанбулда қатор ишбилармонлар ҳамда инвесторлар билан самарали B2G учрашувлар ўтказилди.

Tek Enerji, BT Tarım, Oghma international eğitim, Pimek Tekstil, Renzo Rinaldi, Tahwil Health Tour, Gul Production, Clinic Ego, Gen Investment, Inter Asya каби компаниялар раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда мини-ГЭСлар қуриш, қишлоқ хўжалиги уруғчилиги, халқаро сертификатларга эга касбий таълим, текстиль, гиламчилик, тиббиёт, туризм, шу жумладан, тиббиёт ва кино туризми, автомобилсозлик каби соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, вилоятимиз ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятимиздаги Ferantep Gilam корхонасининг Туркиядаги ҳамкори бўлган Pimek Tekstil компанияси раҳбари Йилмаз Осман билан ўтказилган учрашувда Фарғонада умумий қиймати 30 млн. доллар бўлган иккита янги ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Сармоядор Абдуллаҳ Сарикайа фарғоналик тадбиркор Нодирбек Рўзибоев билан ҳамкорликда вилоятимизда Renzo Rinaldi бренди остида тикувчилик корхонаси лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Вилоят раҳбари ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.

Marmara Group бошқарув кенгаши аъзолари Кадир Йелбей ва Жиҳан Санжак билан ўтказилган учрашувда халқаро тан олинган сертификатларга эга касбий таълим тизимини жорий этиш, шунингдек, Фарғонада замонавий тиш клиникаси ҳамда диагностика маркази барпо этиш юзасидан келишувга эришилди, ушбу ишбилармонларнинг яқин кунларда вилоятимизга ташрифи белгиланди.

Gul Production компанияси раҳбари Эрген Гюл билан музокараларда Фарғонада кино ва медиа туризмини ривожлантириш, Қатарлик инвесторларни вилоятимиз ҳудудида туризм маскани барпо этиш лойиҳасига жалб этиш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишилди.

Clinic Ego ва Inter Asya компаниялари раҳбарлари ҳам Фарғонага туркиялик туристларда катта қизиқиш мавжудлигини қайд этиб, бу борада ҳамкорлик истагини билдирдилар.

Дениз Йилмаз раҳбарлигидаги Tek Enerji компанияси билан вилоятимизда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, мини-ГЭСлар қуриш лойиҳаларида ҳамкорлик қилинадиган бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram