Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


CHINA XIAOU GROUP КОМПАНИЯСИ 1,5 МЛРД. ДОЛЛАР ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ХИТОЙ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА ФАРҒОНАДА ЙИРИК АВТОМОБИЛСОЗЛИК МАЖМУАСИНИ БАРПО ЭТАДИ

×

 2024-06-19 12:12:18    620

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан музокаралар ўтказилиб, вилоятимиз ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд. доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе билан ўтказилган музокаралар давомида ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида 50 млн. доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйиб, йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилиши белгиланди. Иккинчи босқичда 350 млн. доллар ва учинчи босқичда 1,1 млрд. доллар инвестиция йўналтирилиб, бутловчи қисмларнинг кўпи маҳаллийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сони 110 мингтага етказилиши кўзда тутилган. Лойиҳа 5 йил давомида тўла якунланиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги делегация Чжэньцзян шаҳрида жойлашган, China Xiaou Group компаниясининг ҳамкори ҳисобланган BAIC Bluepark Magna Automobile заводида ҳам бўлиб, электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Янги автомобиль моделларини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ этишга ихтисослашган ушбу корхонада асосан Arcfox, шунингдек, BJEV ҳамда Huawei технологиялари қўлланилган Stelato моделларида йилига 150 мингдан зиёд электромобиллар ҳам ишлаб чиқарилади.

China Xiaou Group раҳбари Хуан Хе вилоятимизда амалга ошириш режалаштирилаётган инвестицион лойиҳа доирасида йўлга қўйиладиган технологик жараёнларни BAIC Bluepark Magna Automobile корхонаси мисолида таништирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram