Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲАМДА ХИТОЙНИНГ ШЭНЬСИ ПРОВИНЦИЯСИ ЎРТАСИДА КЎП ТОМОНЛАМА ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

×

 2024-06-19 12:30:02    290

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида Шэньси провинциясида бўлди.

Шэньси провинцияси губернатори Чжао Ган бошчилигидаги Шэньси расмийлари билан кенг доирада ўтказилган музокараларда икки ҳудуд ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродалари ва эзгу ташаббуслари билан икки давлат ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар тобора кучайиб бораётгани, Фарғона ва Хитой ўртасида ҳам ўзаро савдо айланмаси ҳамда вилоятимизга кириб келаётган Хитой инвестициялари ҳажми йил сайин ўсиб бораётгани вилоят ҳокими томонидан учрашув давомида алоҳида қайд этилди.

Автомобилсозлик, нефть ва газ саноати, машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, туризм, олий таълим соҳаларида Хитойнинг етакчи ҳудудларидан бири бўлган Шэньси провинциясида 40 млн. аҳоли истиқомат қилади.

Бўлиб ўтган учрашувда савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, туризм, спорт соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларида ҳамкорлик бўйича келгуси қўшма чора-тадбирлар аниқ белгилаб олинди. 110 та олийгоҳ, 1800 дан зиёд Тадқиқот ва ривожлантириш (R&D) марказлари жойлашган Шэньси провинцияси билан вилоятимиз ўртасида олий таълим, кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий соҳаларда ҳамкорлик бўйича иш ташкил этилишига ҳам келишиб олинди. Икки ҳудуд ёшлари ўртасида доимий равишда қўшма тадбирлар ўтказиб борилиши белгиланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Шэньси провинцияси губернатори Чжао Ганни вилоятимизга таклиф қилди ва бу таклиф ижобий қабул қилинди.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram