Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2024 ЙИЛНИНГ ЎТГАН ДАВРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ЭКСПОРТ ҲАЖМИ 343,1 МЛН. ДОЛЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТДИ

×

 2024-06-25 13:32:17    728

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий 2024 йилнинг ўтган даврида Фарғона вилоятидан хорижга жами 343,1 млн. долларлик экспорт амалга оширилган. Шундан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 115,2 млн. долларни, саноат маҳсулотлари 227,9 млн. долларни ташкил этган.

Вилоятимиз саноат маҳсулотлари экспортида ип-калава, мато, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари, кимёвий ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш маҳсулотлари асосий улушга эга бўлди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида асосий улушларни гилос, ўрик, шафтоли, карам, сабзи, гулкарам, слива, узум, олча, олма маҳсулотлари ташкил этди.

Экспорт географияси бўйича олганда, маҳсулотлар асосан Россия Федерацияси (91,2 млн. доллар), Туркия (39,6 млн. доллар), Афғонистон (20,1 млн. доллар), Хитой Халқ Республикаси (16,7 млн. доллар), Қозоғистон (15,8 млн. доллар), Қирғизистон (15,3 млн. доллар), Эрон (14,7 млн. доллар), Тожикистон (8,0 млн. доллар), Туркманистон (5,7 млн. доллар), Польша (5,4 млн. доллар), Литва (3,9 млн. доллар) мамлакатларига юборилди.

Вилоятда ҳозирги кунда 567 та экспортёр корхоналар томонидан 50 та давлатга экспорт амалга оширилмоқда. Сўнгги даврда экспорт географияси 12 та янги давлатлари ҳисобига кенгайди. Жумладан, Испания, Болгария, Буюк Британия, АҚШ ва Қувайт давлатлари бозорлари ўзлаштирилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram