Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҒАЛЛАКОРЛАРИ 2024 ЙИЛ ҲОСИЛИДАН БОШОҚЛИ ДОН ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАНИ БАЖАРДИЛАР, ҒАЛЛА ҲОСИЛДОРЛИГИ ГЕКТАРИГА ЎРТАЧА 80 ЦЕНТНЕРДАН ОШМОҚДА

×

 2024-06-28 17:52:15    1021

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ғаллакорлари жорий йил ҳосилидан давлат хариди учун 82,2 минг тонна, биржа савдолари учун 149,7 минг тонна, уруғлик учун 19,7 минг тонна, жами 251,6 минг тонна дон сотиш бўйича шартномавий режани бажардилар. Ҳозирда ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда, фермер хўжаликлари олдида 28 та ғаллачилик кластерлари корхоналарига 54,5 минг тонна дон сотиш мажбурияти бўлса, фермер хўжаликларининг ўзига 450 минг тоннадан зиёд дон қолиши кутилмоқда.

Вилоятда 2024 йилда 95 минг 720 гектар (шундан 21 минг 300 гектар очиқ майдонларга, 74 минг 420 гектар ғўза қатор орасига) майдонларга кузги бошоқли дон экинлари экилиб, парвариш қилинди. Вилоят бўйича ғалладан ўртача ҳосилдорлик 80 центнердан ошиб, якуний хирмон 766 минг тоннадан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Жорий йил ҳосили учун ғалланинг 29 хил нави экилиб парвариш қилинди, шундан 61 минг 864 гектарга ёки 65 фоиз майдонга “Аср”, “Давр”, “Веха”, “Антонино” ва “Безостая-100” навлари экилган, қолган майдонларда янги ва истиқболли навлар парвариш қилинди.

Вилоятда ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан, етиштирилган донни нес-нобудь қилмасдан тизимли амалга ошириш мақсадида 328 та ғалла ўрим отрядлари ташкил қилинди.

Ушбу отрядлар таркибига 328 та комбайн, 1696 та дон ташиш техникалари, 328 та махсус жиҳозланган прицеплар, 328 та чизель, 110 та ёқилғи ташиш агрегатлари ва 46 та ўт ўчириш машиналари бириктирилди.Бу йил вилоятга 22 та янги комбайн олиб келинди.

Бугунги кунга қадар вилоятда 400 дан зиёд фермер хўжаликлари ғалладан 100 центнердан ортиқ ҳосил олиб, барчага намуна бўлдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram