Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “КИБЕРМАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА КОМПЛЕКС ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2024-07-01 15:48:08    531

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги (Cyber-month - Ferghana) доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари тўғрисида кенг жамоатчилик вакилларига маълумот бериш мақсадида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари Юсуфжон Камолов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Сатторов, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Алишер Маматқулов, жамоатчилик вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Фармони билан тасдиқланган бу йилги Давлат дастурида ушбу йўналиш бўйича алоҳида топшириқ, кўрсатмалар берилди, ушбу фармондаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2024 йил 11 июндаги қарорида жорий йилнинг 1 июлидан 31 июлгача "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" (Cyber-month - Ferghana) ўтказилиши белгиланди.

Ушбу ойликни ўтказишдан асосий мақсад фуқароларни кибержиноятларни қурбонига айланишларини олдини олиш, уларни кибержиноятга қарши кибергигиенани юксалтириш, бунинг учун бир қатор соҳаларда кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Матбуот анжуманида сўз олганлар тадбирлар давомида аввало аҳолининг ижтимоий тармоқдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, интернетда вақт ўтказиш эмас балки, ундан керакли ўринда, маълумот, янгиликлардан хабардор бўлиш йўлида фойдаланиш, ёт кучларга алданиб қолмасликлари учун чора-тадбирлар олиб борилиши ҳақида тўхталдилар.

Электрон тўлов тизимидаги воситалардан фойдаланиш, шахсга доир маълумотларни сир сақланиши, банк пластик картаси ва унинг паролларини ҳимояланиши, телефонга келган хабар кодларини бегона шахсларга айтмаслик ва яна қатор масалалар бўйича жойларда, маҳалларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг доирада ўтказилиши, ҳар бир хонадонга кириб борилиб, уларнинг кибермаданиятини юксалтириш бўйича масъуллар томонидан тушунтиришлар олиб борилиши маълум қилинди.

Ойлик доирасида танловлар, челленжлар ўтказилиши, маҳаллалардан тортиб хонадонларгача кириб борилиши, рақамли технологиялар, ижтимоий тармоқлардан, турли шиорлардан фойдаланган ҳолда ушбу ойликни кўтаринки ўтказиш бўйича тушунчалар берилди.

Анжуман давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар жавоб қайтардилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram