Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИДА “КУЛОЛНИНГ АРМОНИ” СПЕКТАКЛИ ПРЕМЬЕРАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-07-04 15:33:14    4060

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти мусиқали драма театрида драматург Илҳом Ўрмоннинг “Кулолнинг армони” номли асари асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.

Риштон кулолчилик мактабидан етишиб чиққан ва ўзига хос, бетакрор услубини ярата олган усталардан бири, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Тоҳиржон Ҳайдаровнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган спектаклнинг премьераси олдидан сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, таниқли адиб ва драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сайдали Одиловлар Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликка қаратилаётган катта эътибор хусусида тўхталдилар. Бугун Риштонда Тоҳир кулол музей-устахонасини излаб келаётган нафақат юртдошларимизнинг, балки хорижлик сайёҳларнинг-да кети узилмаётгани мамнуният билан қайд этилди.

“Кулолнинг армони” драмасида бугунги ўзбек ҳунарманди юрагидан кечаётган ўйлар, изтироблар, орзулар ўзига хос талқинда ифодаланган. Режиссёр Обиджон Абдуллаев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг таъсирчан ва ҳаётийлигини саҳналаштирувчи рассом Фурқат Қўчқоров томонидан яратилган декорация ва безаклар таъминлаган. Бош ролни Акмал Мирзаев маҳорат билан ижро этмоқда.

– Дастлаб драма ҳақида эшитганимда оддий кулол ҳаёт мезонлари қиёмига етказиб ифодалаб бера олинганмикин, дея шубҳаланган эдим, – дейди режиссёр Обиджон Абдуллаев. – Тоҳиржон ака билан суҳбатлашиб, ҳаёт тарзини, мулоҳазаларини тинглаб, драма билан танишар эканман, уста кулолнинг қанчалар ўзига хос ижодкор эканига ва бу “Кулолнинг армони”да тўлиқ акс эттирилганига гувоҳ бўлдим. Мен бу саҳна асарига жиддий киришишим, ўзбек кулолининг ўзига хос ҳаёт тарзини, ҳақиқатларини нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунёга кўрсатишим зарурлигини англадим.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram