Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОНДА ВА ФАРҒОНАДА ТУРКИЯНИНГ ESER HOTELS БРЕНДИ ОСТИДА БЕШ ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНАЛАР ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2024-07-04 21:40:32    4036

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Eser Hotels премиум меҳмонхоналар тармоғи раҳбари Эртан Халдун бошчилигидаги турк ишбилармонларини қабул қилди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил июнь ойининг бошида Туркияга амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг давоми бўлган бугунги учрашувда дастлаб Қўқон шаҳрида, сўнгра Фарғонада Eser Hotels бренди остида беш юлдузли меҳмонхоналар очиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Икки кунлик ўрганишларидан келиб чиққан ҳолда Фарғона вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини юқори баҳолаган Эртан Халдун, Қўқон шаҳрида режалаштирилаётган меҳмонхонанинг лойиҳа концепциясини бир неча кун ичида ишлаб чиқишларини билдириб, лойиҳани тез муддатда амалга ошириш учун инвестициялар йўналтиришга тайёр эканликларини маълум қилди.

Вилоятимизга туристлар, шу жумладан, хорижлик сайёҳлар оқими тобора кўпайиб бораётганини, бу эса ўз навбатида бренд меҳмонхоналарга бўлган эҳтиёжни шакллантираётганини қайд этган вилоят ҳокими, Eser Hotels брендининг Фарғонага кириб келиши ортидан бошқа халқаро брендлар ҳам вилоятимизга эътибор қаратишига ишонч билдирди.

Вилоят раҳбари лойиҳани тез ва муваффақиятли амалга ошириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини маълум қилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram