Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДА 2024 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ-ИЮНЬ ОЙЛАРИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

×

 2024-07-05 17:51:29    3774

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ томонидан вилоятдаги жами 903 минг 622 та истеъмолчилар табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда. 

Жумладан, 390 003 та хонадонлар (шундан, 120 422 та кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 269 581 та ҳовли уйли хонадонлар) ва 5003 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан, 508 157 та хонадонларни ва 459 та ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда. Вилоят истеъмолчиларига 7 706,5 км газ тармоқлари ҳамда 6 810 дона газ тақсимлаш қурилмалари орқали табиий газ етказиб берилади.

2024 йил давомида 4,2 км газ қувурлари мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ишлар 100 фоиз якунланди. Жорий йил давомида мукаммал таъмирлаш режалаштирилган 39 дона газ тақсимлаш қурилмалари (ГТҚ)дан 13 донаси мукаммал таъмирланди. 4515 дона ГТҚ тафтишдан ўтказилди. 139,8 км узунликдаги газ қувурларини зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилди. 383 км узунликдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди. 217,9 км газ қувурлари жорий таъмирланди.

Амалга оширилган ишлар натижасида ҳамда жорий йилнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари якунида табиий газ таъминотида муаммолар юзага келган 30 мингдан ортиқ хонадонларнинг газ таъминоти яхшиланишига эришилади.

Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёнида юзага келадиган технологик йўқотишларни камайтириш мақсадида 2024 йил давомида 57 242 дона аҳоли хонадонларининг газ таъминотини 3-босқичли тизимдан 2-босқичли тизимга ўтказиш ва 820 дона ўрта босимли ГТҚларни демонтаж қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 16 125 дона аҳоли хонадонларига регуляторлар ўрнатилди ҳамда 545 дона ўрта босимли ГТҚлар демонтаж қилинди.

Шунингдек, истеъмолчиларга беталофат ва хавфсиз газ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида тун-у кун хизмат кўрсатувчи 19 та махсус авария тиклаш гуруҳлари ташкил этилиб, улар учун 24 та махсус автотранспорт воситалари, 13 та махсус юк ташувчи автотранспортлар ажратилди. 

Тадбир бошидан вилоятдаги аҳоли хонадонларига 371 718 дона АСКУГ тизимига эга замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди. Бундан ташқари, вилоятдаги маиший газ баллонга эҳтиёжи мавжуд 1 775 та хонадонлар маиший газ баллонлар билан таъминланди.

"Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиали






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram