Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЖОРИЙ ЙИЛ ЯНВАРЬ-ИЮНЬ ОЙЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

×

 2024-07-09 12:12:05    2912

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида жами 19 941,5 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 4 022 кмни, ички хўжалик йўллари, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари 15 919,5 кмни ташкил этади.

Вилоятда автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича 2024 йил давомида 397,6 км узунликдаги автомобиль йўлларида ва 2 та кўприкларда 232,2 млрд. сўмлик реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида 289,7 км узунликдаги автомобиль йўлларида ва 2 та кўприкларда 110 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.

140,5 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг 90,9 км узунликдаги қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ёшлар саноат зоналари йўлларини қуриш бўйича 10,9 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилган бўлса, Янги Ўзбекистон массивлари йўлларини қуриш учун 56,3 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

Фарғона шаҳри, А.Темур кўчаси билан 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлини боғловчи 3,5 км узунликдаги автомобиль йўлини қуриш учун 3,1 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми доирасида 199,9 км узунликдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 87,2 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдоларини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумки, автотранспорт воситаларидан чиқаётган чиқинди газларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсири мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш йўлларидан бири эса йўл ёқаларида “Яшил белбоғ”ларни яратишдир. Фарғонада бу борада вилоят Автомобил йўллари бош бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2023 йилда “Фарғона йўл кўкалам” ДМ томонидан Фарғона вилояти ҳудудида 41676 дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 47 529 дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Режага нисбатан 114 фоизга ортиғи билан бажарилганди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса жами 190 219 туп терак, павлония ва шу каби манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, 2024 йилда умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари ёқасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сон фармони доирасида Фарғона Автомобил йўллари бош бошқармаси ва тизим корхоналари томонидан “Яшил макон” ташкил этиш бўйича жами 134 нафар ишчи-ходимлар билан шартнома тузилиб, 113 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари ёқасидаги 8,2 гектар майдонга 141 131 туп терак ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

Вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram