Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХИТОЙ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА ҚИРҒИЗИСТОНДАН ЛЕНТАЛИ КОНВЕЙЕР ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ЙИЛЛИК 6 МЛН. ТОННА СИФАТЛИ ВА АРЗОН ҚИРҒИЗ КЎМИРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2024-07-15 16:46:30    433

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Shanxi Coal Investment Group компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда Қувасой шаҳрида Хитой инвестицияси ҳисобига Қирғизистондан лентали конвейер тизими орқали йиллик 6 млн. тонна сифатли ва арзон қирғиз кўмири етказиб бериш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Дастлабки қиймати 60 млн. доллардан зиёд бўлиши кутилаётган ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ҳар икки томонда иккитадан йирик кўмир сақлаш омбори ташкил этиш ҳамда уларни эни 1,4 метр, узунлиги 1,5 км. бўлган лентали конвейер тизими билан боғлаш режа қилинган. Ушбу усулда йиллик 6 млн. тонна сифатли ва арзон қирғиз кўмирини вилоятимизга етказиб бериш имкони яратилади.

Shanxi Coal Investment Group компанияси ҳамда “Кыргызкомур” давлат корхонаси ўртасида ўтган 2023 йилда Урумчида имзоланган икки шартномага кўра, ушбу компания Қирғизистондаги Ак-Улак ва Беш-Бурхан конларидан кўмир қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Аҳолини ва тадбиркорлик субъектларини сифатли ва арзон кўмир билан таъминлаш энг долзарб масалалардан бири эканини қайд этган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. Ўтган йилда вилоятимизга жами 1,1 млн. тонна кўмир олиб келинганини маълум қилган Хайрулло Бозоров, лойиҳа бўйича кўзда тутилган қувват республикамиз қолган вилоятлари талабини ҳам қондиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича техник талабларни ишлаб чиқишда чегара хизмати, божхона ва экология тизимлари мутасаддилари билан ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов ҳамда вилоят ҳокимининг Хитой билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram