Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-07-31 21:11:27    1860

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги етмишинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидан ўрин олган Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисидаги дастлабки масала юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Шерзод Каримовнинг ахбороти тингланди.

Жорий йилнинг 27 октябрига белгиланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови янги аралаш тизим асосида ўтказилиши белгиланганини қайд этган Шерзод Каримов, маҳаллий Кенгаши депутатлиги учун сайловлар можаритар тарзда ўтказилишини маълум қилди.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлиги ўринлари аҳоли сони 4 млндан ортиқлиги сабабли 60 та этиб белгиланиши режалаштирилгани қайд этилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлиги ўринлари шаҳар, туманларининг аҳоли сонидан келиб чиқиб 480 та этиб белгиланиши режа қилиб олингани, хусусан, Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 30 тадан, Сўх туманида 20 та, қолган 16 та шаҳар, туманларда 25 тадан депутатлик ўринлари белгиланиши режалаштирилгани билдирилди.

Вилоятда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ички ишлар органлари томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Фаррух Ўсаровнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган 6 ойида вилоятда умумий жиноятлар 16,2 фоизга, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 27 фоизга, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятлар 37 фоизга камайган, вилоятда “қизил” тоифадаги маҳаллалар 66 фоизга камайишига эришилган.

Ҳаётимизга замонавий ахборот технологиялари кириб келиши билан, жиноят содир этишнинг янги услублари кириб келаётганига ҳам ҳисоботда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вилоят ҳокимининг қўллаб-қувватлаши билан 2024 йил бошидан буён вилоятдаги барча объектларни, шу жумладан барча маҳаллаларнинг кириб-чиқиш жойларини рақамлаштиришни бошлангани, бу жараёнда вилоятдаги 5 мингдан ортиқ кўчаларга 7 мингдан ортиқ камералар ўрнатилгани маълум қилинди.

Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Тўлқин Мамасидиқов вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил биринчи ярим йиллиги давридаги ижроси тўғрисида депутатларга ҳисобот берди.

Фарғона вилояти маҳаллий бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичлари жорий йил 6 ойлиги учун 2 трлн. 392,0 млрд. сўм этиб белгиланган бўлиб, амалда бюджетга 2 трлн. 440,9 млрд. сўм даромадлар туширилиб, белгиланган прогноз 102 фоизга ёки 49,1 млрд. сўмга ортиғи билан бажарилгани маълум қилинди.

Маҳаллий бюджет харажатларининг 2024 йил биринчи 6 ойлиги учун аниқланган режаси 3 трлн. 953,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ҳисобот даврида 3 трлн. 622,3 млрд. сўмлик харажатлар амалга оширилган.

Маҳаллий бюджет харажатларини соҳалар бўйича олганда энг кўп маблағ соғлиқни сақлаш соҳасига – 1 трлн. 548,4 млрд. сўм ҳамда мактабгача ва мактаб таълими соҳасига – 779,0 млрд. сўм сарфланганини кўриш мумкин.

Ҳисобот даврида республика бюджетидан маҳаллий бюджет харажатлари ва даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун тартибга солувчи трансфертлар ўтказиб берилган.

Сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кўрилган барча масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram