Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТОШЛОҚДА ЙИРИК МЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
2024-08-17 13:59:47 1673
Бугун Тошлоқ туманидаги “Тараққиёт” саноат зонасида метални қайта ишлаш заводи лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, хитойлик инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизнинг тараққиётида кучли иқтисодиёт, тадбиркорлик муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, хорижлик инвесторларнинг қулай бизнес муҳити туфайли юртимизга, вилоятимизга қизиқиши ортганлигига эътибор қаратди. Хусусан, Хитой билан вилоятимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллашаётгани янги инвестицион лойиҳаларга ундаётгани қайд этилиб, металлургия соҳасидаги мазкур йирик лойиҳа хитойлик ишбилармонлар билан мустаҳкам, ишончли ҳамкорликнинг самараси эканлиги қайд этилди.
Хитойнинг "Shandong Aipurui Steel Plate Co., Ltd" компанияси билан ташкил этилаётган лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, унинг қиймати 120 миллион доллардан ортиқни ташкил этади, 500 та янги иш ўрни яратилади. Заводнинг дастлабки босқичи 2025 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши кўзда тутилган. Тадбиркор Нодиржон Рўзибоевнинг айтишича, сифатли ва рақобатбардош қайта ишланган темир маҳсулотлари ички эҳтиёжларни қоплаш билан бирга, ташқи бозорга экспорт ҳам қилинади.
Эътиборли жиҳати, “Fargona metallurgiya zavodi” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади. Тадбирда хитойлик инвестор билан бу бўйича битим имзоланди.
Қўшма корхона таъсислигидаги металлургия заводининг қурилиши бошланиб, тамал тоши қўйилди. Нуронийлар эзгу ниятлар билдириб, дуога қўл очишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram