Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХИТОЙНИНГ ҚУРИЛИШ, ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРУВЧИ КОМПАНИЯ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-09-05 21:33:22    195

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг қурилиш, энергетика соҳаси бўйича фаолият олиб борувчи Xinjiang Bai Yi Da Construction Investment Co.,Ltd компаниясининг вакилларини қабул қилди.

Мазкур хитойлик инвесторлар билан аввалги учрашувда қурилиш, энергетика, иссиқлик, сув таъминоти ва иситиш тизимлари бўйича Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар хусусида тақдимотлар ўтказилганди. Бугунги мулоқотда энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни бошлаш масаласи муҳокама этилди.

Хайрулло Бозоров вилоятимизда энергетика соҳаси ҳам жадал ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этиб, хорижлик инвесторларнинг бунга қизиқиши ортганлигини таъкидлади. Хитойлик инвесторларнинг мисни қайта ишлаш ва мис кабелларини ишлаб чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини, бунинг учун зарур инфратузилмага эга бўлган саноат зоналари борлигини билдирди.

Хитойлик ишбилармонлар учрашувда вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти билан танишиб, бир қатор йўналишларда ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлашди. Дастлабки босқичда 40 млн. долларлик энергетика соҳасида йирик лойиҳа - мис кабелларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни маълум қилдилар. Лойиҳа натижасида йилига 100 минг тонна мис қайта ишланади, ички эҳтиёж қопланади, маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади. 500 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳани амалга ошириш учун инвесторларга зарур кўмак берилишини айтиб, дастлабки жараённи бошлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Лойиҳалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram