Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ИХТИСОСЛАШГАН “САНОАТ ИПОТЕКАСИ” АСОСИДА ТЕХНОПАРК ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2024-09-11 14:46:40    240

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизнинг Экошаҳар ҳудудида “Eltech Industrial” технопаркининг электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган технопаркида илк маротаба “саноат ипотекаси” асосида дастлабки инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ва бошқа кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими давлатимиз раҳбарининг “Хом-ашёдан – тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида ҳудудларда ишлаб чиқариш имкониятларни кенгайтириш, хорижий компанияларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган бу каби йирик саноат мажмуалари бугун мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим “драйвери”га айланиб бораётганлигини қайд этди. Хусусан, Фарғона тажрибаси сифатида муҳим йўналиш - электротехника саноатидаги Технопаркнинг ташкил этилиши катта имкониятлар яратилишини таъкидлаб ўтди.

Президентимизнинг 2024 йил 10 январь куни қабул қилинган “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Eltech Industrial” технопарки фаолияти кенгайтирилиб, Фарғона ва Хоразм вилоятларида унинг алоҳида филиаллари ташкил этилди ва бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Президентимиз раислигида жорий йил 5 сентябрь куни ўтказилган электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида технопаркларнинг ёндош йўналишлардаги корхоналар билан саноат кооперацияси асосида ривожлантирилиши таъкидланган эди. Бунинг учун Оҳангарон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги технопаркларда композит материаллар, металл ва пластмассага ишлов бериш, қолиплар ишлаб чиқариш, қадоқлаш каби ёндош соҳа корхоналарига 10 гектаргача жой ажратилиши ва бу йўналишдаги аниқ лойиҳалар учун “тайёр бино” қурилиб, саноат ипотекаси шартларида кредит ҳисобига тадбиркорларга берилиши белгилаб қўйилди. Эндиликда ушбу корхоналарга электротехника корхоналари каби мол-мулк ва фойда солиғидан 50 фоизгача имтиёз берилиши ҳам кўзда тутилган.

Умумий майдони 10 гектарни ташкил қилувчи мазкур технопаркни инфратузилма билан таъминлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланган бўлиб, дастлабки тарзда 25 млн. долларга тенг 4 та лойиҳалар пакети шакллантирилди. Жумладан, лойиҳалар орасида дунё автомобилсозлик саноатига электроника тизимлари етказиб берувчи Туркиянинг “DAIICHI Electronic” компанияси ҳам бор.

Мазкур компания директори билан Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида учрашиб, келишувга эришган эди. Лойиҳанинг асосий мақсади автомобиллар учун ҳамкорликда аудио-радио қурилмалар ва бошқа мултимедиа бутловчи қисмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборатдир.

Фарғона шаҳрининг Экошаҳар ҳудудида қурилишига старт берилган мазкур технопарк илк маротаба Фарғона тажрибаси сифатида “саноат ипотекаси” асосида “тайёр ҳолда” тадбиркорларга фойдаланиш учун топширилади. Кейинчалик бу амалиёт республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этилади. Ушбу лойиҳалар “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамкорлигида амалга оширилади.

Тасдиқланган бош режага кўра, технопарк ҳудудида ижтимоий инфратузилма объектлари давлат-хусусий шерикчилик асосида жойлаштирилиши ҳам кўзда тутилган.

Шу ўринда технопарк иштирокчилари учун киритиладиган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда даромад солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги қатор имтиёзлар белгилаб қўйилган.

Маросимда сўзга чиққанлар ушбу йирик саноат мажмуалари нафақат мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, балки аҳолини доимий иш билан таъминлаш борасидаги ишларга ҳам катта ҳисса қўшишлигини таъкидлади.

Нуронийларнинг дуолари билан технопаркни ташкил этиш билан дастлабки ишларга киришилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram