Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА ИШГА ТУШИРИЛГАН МИКРОЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-09-19 19:04:45    775

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Олтиариқ туманида бўлиб, маҳаллаларда ишга туширилган микролойиҳалар билан танишди.

Дастлаб Шарқ МФЙда тадбиркор Баҳодир Мадумаров ташаббуси билан ташкил этилган тикувчилик тармоғи фаолияти кўрилди. Ушбу цехда ҳозирда 35 нафар маҳаллий аёл-қизлар иш билан банд қилинган.

Вилоят ҳокими билан мулоқот давомида тадбиркор фаолиятини кенгайтириб, яна қўшимча 100 та иш ўрни яратмоқчи эканлигини маълум қилиб, бу ишларни бошлаш учун 300 млн. сўм миқдорида банк кредити олишда кўмак сўради. Тадбиркорга кўмак бериш бўйича топшириқ берилди.

Ушбу маҳаллада тадбиркор Абдуллажон Дадажонов юк ташувчи автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва сервис марказини ишга туширди. Учта жойда шундай хизмат кўрсатиш тармоғи бор. Ушбу марказда тумандаги икки мингдан ортиқ фуралар ҳамда махсус машиналарга хизмат кўрсатилади. Бу ерга махсус усталар олиб келинган. Тадбиркор режаси борлигини маълум қилиб, сервис хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун жой сўраб мурожаат қилди. Вилоят ҳокими тадбиркорни қўллаб-қувватлаб, ушбу масалада кўмак берилишини маълум қилди. Унга 2 гектар ер майдони ажратиладиган бўлди.

Беруний МФЙда “Олмахон ая текстиль” корхонасида болалар учун кийим-кечаклар тикиш билан 60 нафар ходимлар банд. Гулобод МФЙдаги бўш турган бинода тадбиркор Шерзодбек Ғозиев пойабзал ва тикувчилик тармоғини йўлга қўйди. 30 та иш ўрни яратилди. Мега полиграф корхонасида эса футболкалар ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу корхонада 40 та иш ўрни яратилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги шу каби ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбиркорларга энг асосий масала ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва иш ўрни яратиб аҳолини бандлигини таъминлаш эканлигига эътибор қаратди.

Туман секторлари раҳбарларига иш ўрни яратиб, туман иқтисодига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқотда бўлиб, масала-муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишлари бўйича кўрсатмалар берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram