Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖОРИЙ ЙИЛДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА "МЕЗОН" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ПАХТА ЕТИШТИРИШНИНГ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛЯПТИ

×

 2024-09-19 21:20:27    844

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу асосда Ёзёвон туманидаги мазкур фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилди. Семинарда ҳар бир тумандан 50 нафардан фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишиб, янги усул ва агротехнологиялар билан танишдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов пахта етиштиришнинг янги усули ва афзалликлари ҳақида иштирокчиларга тўлиқ маълумот берди.

Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлари, уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида семинар давом этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров пахтачиликдаги янгича ёндашувлар ҳосилдорликни икки, уч баробарга ошириб, фермерлар учун манфаатдорлик ортаётганлигини таъкидлади. Бу йил илк бор мавсумда 65 та терим машиналари иштирок этаётгани, унинг афзалликларига эътибор қаратди. Шу билан биргаликда пахта мавсумини сифатли ўтказиш, ғалла экиш борасидаги вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят секторлари раҳбарлари, туман ҳокимлари дала майдонидаги пахта ҳосили ва Swan ҳамда John Deere терим машиналарининг иш жараёнини кузатдилар. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳосилдорлик 70 центнерни ташкил этмоқда.

Қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик-омонлик, деҳқончиликларга барака тиланди.

Тадбир якунида энг илғор теримчилар тақдирланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram