Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚЎҚОН ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН ИШГА ТУШИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-10-05 10:38:26    3207

PDF юклаш
Чоп этиш


Қудуқлиқ МФЙда "My seven technology" МЧЖ томонидан телевизорлар ҳамда кронштейнлар (деворга осиш учун темир воситаси) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Лойиҳа учун 1 млн. доллар сармоя киритилиб, 40 та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёнини кўздан кечирди, тадбиркорнинг янги лойиҳалари билан қизиқди.

Маҳсулотларнинг пластмасса қисмлари корхонада ишлаб чиқарилади, қолган маҳсулотлар импорт қилиниб, териб чиқилади. Вилоят ҳокими билан суҳбатда тадбиркор Жўрабек Ботиров янги дастгоҳлар ўрнатаётганлиги, иш ўрнини 80 тага етказиш ҳамда маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича амалга оширмоқчи бўлган режалари ҳақида маълумот берди. Келгусида барча маҳсулотлар тўлиқ маҳаллийлаштириш бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Бугунги кунда Давронбек МФЙда жойлашган собиқ консерва заводи негизида янги лойиҳаларга киришилган. “Tech boil” МЧЖ томонидан қиймати 4 млрд. сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, февраль ойида ишга туширилди. Айни кунларда бу ерда 25 киши меҳнат қилмоқда.

Вилоят ҳокими корхонанинг иш фаолиятини бориб кўрди, маҳсулотлар турини кўпайтириш, тармоқни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуддаги бўш турган жойлардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.

Исломобод МФЙда “Baraka International Trade Group” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан ташкил этилаётган Ҳунармандчилик ва туризм марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилди. Лойиҳа қиймати 15 млн. доллар бўлиб, қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ноқонуний қурилишларни бартараф этиш ҳамда ишламай турган саноат объектларини тақдимоти ўтказилиб, масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram