Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ "KUWAIT CLOVER HOLDING" КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-18 22:45:57    2123

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "Kuwait Clover Holding" компанияси бош директори Али Моҳамедни қабул қилди.

Фармацевтика, тиббиёт соҳаларида юқори сифатли ва инновацион маҳсулотлар, хизматларни тақдим этувчи компания томонидан вилоятимизда ҳам соғлиқни сақлаш соҳасидаги қатор лойиҳаларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Қувайт давлати билан алоқалар янги босқичга кираётганлиги, Қўқон шаҳрида ўтказилаётган бизнес-форум ҳам бунга яққол мисол бўлиши, ушбу форум натижасида икки ҳудуд ишбилармонлари ўртасида янги лойиҳалар бошлашга киришилаётганлиги қайд этилди.

Вилоятга инвестиция жалб қилиш ҳолати, инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Асосий фаолият тури фармацевтика бўлган компания вакиллари ушбу йўналишда вилоятимизда ҳам истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи эканликларини маълум қилишди. Форум доирасида вилоятга ташриф мақсади ҳам ушбу йўналишдаги вилоят салоҳияти, имтиёзлар билан танишиш эканлиги таъкидланди.

Яқин кунларда қувайтлик мутахассислар гуруҳи вилоятимизга ташриф буюриб, ўрганишлари ва ҳамкорликда янги лойиҳаларга киришилишига келишилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram