Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ "KAZAKH TURIZM" МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВИ РАИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-19 12:35:57    5164

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида ўтказилган “Фарғона-водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” мавзусидаги халқаро форум доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қозоғистоннинг "Kazakh turizm" миллий компанияси бошқаруви раиси Кайрат Садвакасовни қабул қилди.

Учрашувда икки ҳудуд ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Кайрат Садвакасов зиёрат туризмини ривожлантириш, икки ҳудуд олий таълим йўналишидаги туризм факультетлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, бунда нафақат талабалар балки ўқитувчиларни ҳам малака ошириш борасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш уларни тажриба алмашишига шароит яратиш, гастрономия, маданият ва спорт соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларини билдирди.

Вилоят ҳокими ҳар бир билдирилган таклифни қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Яқин кунларда Фарғона вилояти делегациясини Қозоғистонга ташрифини амалга оширишга келишилди.

Учрашув сўнггида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Қозоғистон Республикаси "Kazakh turizm" миллий компанияси ўртасида ҳудудлараро туризмни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram