Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ "CLOVER HOLDING KUWAIT" КОМПАНИЯСИ БОШ ДИРЕКТОРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-21 15:15:55    4096

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "Clover Holding Kuwait" компанияси бош директори Али Моҳамедни қабул қилди

Учрашувда фармацевтика, тиббиёт соҳаларида вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Қўқон шаҳрида ўтказилган бизнес-форум самарали ўтганлигини қайд этган Али Моҳамед, ушбу форум натижасида Фарғонада тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларга инвестиция киритиш истаги пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди. Вилоятимизда медицина чиқиндиларини қайта ишлаш заводи қуриш билан бирга тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Вилоят раҳбари суҳбат давомида Онкология, юрак қон-томирлари ва эндокринология муҳим йўналишлардан эканлигини қайд этиб, ушбу йўналишларда замонавий жаҳон стандартларига мос шифохоналар қуриш зарурлиги ва бу бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.

Бу борада тиббиёт соҳасида лойиҳаларда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаш таклифи билдирилди. Божхона, солиқ имтиёзлари бўйича ҳам маълумот берилди.

Яқин кунларда қувайтлик мутахассислар гуруҳи вилоятимизга ташриф буюриб, билдирилган таклифлар бўйича ўрганишлари ва ҳамкорликда янги лойиҳаларга киришилишига келишилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram