Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИНИНГ VISION INVEST КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-21 18:00:15    4007

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Vision invest компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда компания томонидан вилоятимизда қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва текстиль соҳаларига ихтисослашган йирик логистика марказини қуриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатлари янги босқичга чиққанлигини таъкидлаб, ҳудудлараро ҳамкорлик фаоллашаётганини қайд этди. Vision invest компанияси томонидан юртимизда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларни эътироф этди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолаган компания вакили Бажарал Абдулрахман, Фарғонада индустрия, саноат соҳасидаги лойиҳаларга ўз ҳиссасини қўшиш истаги борлигини маълум қилди.

Инвесторларга вилоятнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий, инвестицион, саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Инвесторлар учун яратилаётган шароитлар, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси фаолияти ҳақида таништирилди. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ихтисослашуви борлиги таъкидланди. Инвесторлар қизиқтирган тармоқ бўйича маблағ йўналтириб, ишлашлари мумкинлиги қайд этилди. Қурилиш соҳаси бўйича ҳам янги массивлар қурилаётганлиги айтиб ўтилди.

Компания вакиллари 2 кун давомида вилоятнинг имкониятлари, ишлаб чиқариш салоҳияти ва бошқа тармоқларини ўрганишлари ҳамда қисқа фурсатларда ҳамкорликда янги лойиҳаларга киришиш бўйича таклифлар кўриб чиқилишига келишилди.

Vision invest компанияси 2002 йилда ташкил этилган. Компания бошқарувидаги активларининг қиймати 96 млрд. долларни ташкил этади. Vision invest АCWА Power компанияси акциядори саналади ва Саудия Арабистони, БАА ва Уммондаги ДХШ асосидаги лойиҳаларида етакчи ўринни эгаллайди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram