Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-10-23 10:12:12    3053

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида видеоконференцалоқа шаклида ўтган сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб вилоятда репродуктив саломатликни таъминлаш борасида 2024 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқуловнинг ҳисоботи эшитилди.

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Жуманов Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди. Вилоятда жорий йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури лойиҳаси ҳамда лойиҳада назарда тутилган мақсадли кўрсаткичлар сессия иштирокчилари эътиборида бўлди.

Сессия давомида вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йилнинг 3-чоракдаги ижроси ҳам муҳокама қилинди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram