Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ МАЛАЙЗИЯ ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ НУР ЖАЗЛАН МОҲАМАД БИЛАН УЧРАШДИ
2024-10-29 14:19:48 977
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Малайзия Парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Моҳамад билан учрашувда ҳудудлараро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Вилоят раҳбари меҳмонга халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловлардаги иштироки учун миннатдорлик билдирди. Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларида янги давр бошланганлиги, бугунги кунда алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганлиги қайд этиб ўтилди.
Хусусан, вилоятимизда Малайзия давлати ҳудудлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилаётгани, “Sunview” компанияси билан ҳамкорликда қиймати 150 млн. долларлик қуввати 200 MBт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилаётгани хусусида сўз юритилди. Фарғонанинг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Нур Жазлан Моҳамад Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, барча соҳаларда тез ва жадаллик билан янгиланишлар давом этаётганлигини айтиб ўтди. Фарғона саноат, иқтисодиёт, инвестиция маркази сифатида улкан имкониятларга эга эканлиги, малайзиялик инвесторларнинг ҳамкорликка истаклари борлигини маълум қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларда ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.
Вилоят раҳбари Фарғона ва Малайзия давлати ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда биргаликдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram