Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2024-10-30 09:14:45    685

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 29 октябрь куни “Шаҳар жамоат транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг табақалаштирилган тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори (576-11-0-Q/24) қабул қилинди.

Фарғона вилоятининг шаҳарларида, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи қуйидагича белгиланди.

а) автобусларда бир нафар йўловчи учун йўл ҳақи 3000 (уч минг) сўм;

б) жамоат транспортида нақд пулсиз тўлов тизимини жозибадорлигини ошириш, мазкур тизимдан фойдаланишда йўловчиларни кенг жалб қилиш, соҳадаги яширин иқтисодиёт улушини камайтириш мақсадида автобусларда электрон шаклда тўланган тўловлар (транспорт картаси, АТТО, банк карталар,) орқали бир нафар йўловчи учун бир марталик рағбатлантирувчи йўл ҳақи тарифи 2400 (икки минг тўрт юз) сўм;

c) йўналишли такси (микроавтобус)ларда бир нафар йўловчи учун 4000 (тўрт минг) сўм.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу линк орқали батафсил танишинг.