Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДА АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШГА ИХТИСОСЛАШГАН ХАЛҚАРО CALL-МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ
2024-10-30 12:24:46 796
Фарғона шаҳрида “Audiotele” компанияси томонидан аутсорсинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган халқаро call-маркази иш бошлади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур янги ташкил этилган марказда бўлиб, фаолияти билан танишди.
Вилоятимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, мазкур соҳада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, IT-хизматлар экспортига муҳим эътибор қаратиляпти. Бугунги кунда IT-парк резидентлари сони юздан ошиб, хизматларини экспорт қилувчи корхоналар сони эса 20 тага етди.
Россия Федерациясида фаолият олиб борадиган, call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш бўйича пешқадам бўлган “Audiotele” компанияси томонидан вилоятимизда ташкил этилган марказ ҳам IT соҳасидаги лойиҳалардан биридир.
Алишер Навоий кўчасида жойлашган марказда 60 нафар ёш мутахассислар фаолият кўрсатяпти. Йил якунига қадар улар сони 110 тага етади. Жорий йилда 4 млн. доллар миқдорида хизматлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган.
Компания раҳбари Дмитрий Фалелеев вилоят ҳокимига марказда олиб борилаётган ишлар, яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
Россия Федерациясининг қатор шаҳарларида ўз контакт-марказларига эга бўлган, 4 минг нафардан зиёд ходим фаолият олиб бораётган “Audiotele” компанияси томонидан 2022 йилда мамлакатимизда ташкил этилган “Voice solutions VB” МЧЖ Ўзбекистондаги IT Park резиденти ҳисобланади. Компания BPO (аутсорсинг хизматлари алоқа маркази) хизматларини экспорт қилишга ихтисослашган.
Вилоят раҳбари марказга IT соҳасига қизиқувчи ёшларни кенг жалб этиш, ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда хизматлар турларини янада кўпайтириш борасида тавсияларини берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram