Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Режа ортиғи билан уддаланди

×

 2018-06-30 11:04:13    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Бувайда туманидаги “Сойибжон Солиҳбой” фермер хўжалиги аъзолари туманда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла топшириш шартнома режасини ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлишди.

Бу йил фермер хўжалиги аъзолари 28 гектар ерда ғалланинг “Ҳисорак” навини парваришлаб, белгиланган агротехник тадбирларни сифатли бажаришди. Натижада ғалла майдонларида мўл ҳосил етиштирилди ва қисқа иш кунида давлат омборларига 91 тоннадан зиёд элимизнинг ризқ-насибаси етказиб берилди.

Айни кунларда ғалладан бўшаган майдонларга кам сув талаб этадиган такрорий экинлар экиш учун ерни тайёрлаш ишларига киришилди,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Бобомурод Эназаров. – Бу йил дуккакли экинлар ва кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда экспортни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Ботир Мадиёров