Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КАТТА ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИ

×

 2018-11-06 12:42:03    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қатор қарорлар қабул қилиниб, тараққиётга кенг йўл очилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарорларда ҳам ана шунга эътибор берилмоқда. Жумладан, мамлакатимизнинг анклав ҳудудларидан бўлмиш Сўх тумани борасида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2018 санадаги “Фарғона вилоятининг Сўх туманида содир бўлган сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш ҳамда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 755-сонли қарори айни мақсадларга мувофиқ келади. 

Ушбу кунга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳам Сўх туманини ривожлантириш ва сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш, селдан ҳимоялаш юзасидан 2018 йил, 18 апрелдаги 124/01-49-сонли қарори, 2017 йил 19 июлдаги, 2017 йил 10 ноябрдаги йиғилиш баёни қарорлари имзоланган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 755-сонли қарорида “Йўл харитаси” тузиш, уни бажариш учун тегишли маблағлар ажратиш, объектлар қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, “Ҳушёр асосий", “Ҳушёр 4-сон", “Сурати” сел йўллари, “Сариканда” ҳимоя тўғонини мустаҳкамлаш, “Водил” чегара постидан ўтишда Сўх, Шоҳимардон, Ёрдон аҳолисига “яшил йўлак” ташкил этиш каби кўплаб масалалалар қўйилган ҳамда илова сифатида “йўл хариталари” илова қилинган.
Ушбу қарор ижроси муҳокамаси бўйича 2 ноябрь куни Сўх тумани ҳокимлиги биносида вилоят корхона-ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тегишли туман корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Ш.Ғаниев олиб борди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш, муаммоларини ҳал этиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш юзасидан кўзда тутилган масалалар ижроси бирма-бир муҳокама қилинди. 
Ҳужжатда, жумладан, сел тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 54 та хонадонга 65 миллион сўм маблағ ажратиш ишлари кўзда тутилган бўлиб, маблағ хонадонларга ажратиб берилган.
Сўх туманида 20 та уй вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан қурилмоқда. Ушбу уйлар шифокорлар ва ўқитувчиларга бепул берилиши кўзда тутилган.
Умбара, Ленбург, Сўх дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Умбара, Демурсад, Ленбург, Сариканда, Мулгон, Зангат ҚВПларини таъмирлаш ишлари кечикаётгани айтилди.
Сўхда 150 ўринли янги маданият уйи қуриш, 120 ўринли спорт зали қуриш, болалар оромгоҳини қуриш, хусусий боғчалар ташкил этиш масъул раҳбарлар зиммасига юклатилди.
Туманда мобил алоқа хизматини яхшилаш, интернет алоқаси учун WY-FY зоналар ташкил этиш ишлари ҳам якунланиб қолган.
Қарорда кўзда тутилган бандларнинг кўплаб бажарилмаган қисмлари юзасидан жиддий танқидий мулоҳазалар билдирилди ва ҳар бир ташкилот раҳбарига тегишли топшириқлар юклатилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими бу йил Сўх туманидаги 6000 аҳоли хонадонига 3000 тонна кўмир бепул берилишини, қишлоқ хўжалик ишлари учун 2,5 миллиард сўмлик солярка ёнилғиси ҳам бепул берилишини эълон қилди.