Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОНДА БУТУНЖАҲОН ҲУНАРМАНДЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2018-11-06 12:50:16    75

PDF юклаш
Чоп этиш


3 ноябрь куни Қўқон шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази” биносида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 1 ноябрь куни имзолаган Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандлар фестивалини ўтказиш тўғрисидаги ПҚ-3991-сонли қарори юзасидан ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ўздонмаҳсулот” АК раиси ўринбосари А.Аминов, Қўқон шаҳри ҳокими М.Усмонов, вилоят ва шаҳар тегишли ташкилотлари раҳбарлари, вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ҳар икки йилда бир марта халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш, биринчи марта ушбу фестивални ва фестивал доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланганлиги ва Президентимизнинг қарори қабул қилинганлиги катта хурсандчилик билан кутиб олинди. 
Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев қарор мазмун-моҳияти билан таништириб ўтди ва фестивалга тайёргарлик ишлари бўйича вазифаларни белгилаб берди. Президент қарорининг жуда катта тарихий қарор эканлигига урғу бериб, вилоят аҳолисининг нимаики ташаббуси, таклифи бўлса ҳаммасини ўз вақтида ташкил қилишга даъват этди. 
“Халқимизнинг қадимий тарихи ва маданий ҳаётини ҳар томонлама кенг ёритиш, номоддий-маданий меросимиз бўлган кўп қиррали ўзбек миллий ҳунармандчилигини кенг намойиш қилиш, унинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишда ўзининг тажрибаси орқали турли халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ишларини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида” фестиваль ўтказилади дейилади қарорнинг кириш қисмида. Бу жуда катта мамлакат тадбири бўлиб, халқаро фестиваль вилоятимиз, Қўқон аҳли учун катта имкониятлар беради.
Фестиваль доирасида 149 давлат вакиллари ва 5000 та меҳмон келиши кутилмоқда.Шу муносабат билан уйлар, кўчалар, шаҳарсозлик нормалари бўйича кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, кўча чироқлари, рекламалар, тадбиркорлар дўконлари, овқатланиш шохобчаларига катта эътибор бериб, шаҳар инфратузилмасига катта эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқдир. Шу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бошқа маблағларни йўллар, бинолар, бозорлар, меҳмонхоналар, уй-жойлар, театр, дўконлар таъмири, реконструкциясига қай тартибда сарфланиши борасида, умуман, Қўқон шаҳрини чет эллик меҳмонларни кутиб олишга тайёр ҳолга келтириш, хизмат кўрсатиш борасида муҳокама олиб борилди. Шунингдек, Қўқон атрофидаги 5 та туманга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.
Тайёргарлик ишлари учун вилоятда йўналишига қараб 10 та ишчи штаб тузишга келишилди. Қарорга мувофиқ фестивални ўтказиш учун барча вилоятлар ҳам масъулликка жалб қилинган.
Йиғилиш сўнгида музокараларда сўзга чиққан Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқовалар фестиваль ўтказилиши бўйича ўз муносабатларини баён этдилар.
Қўқон маданияти тарихи музейи директори Манзурахон Мансурова эса шундай дейди:
-Қўқон шаҳри Ўзбекистондаги нуфузли шаҳарлардан бири. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ушбу тарихий қарорлари шаҳримиз нуфузини орттиришга катта таъсир ўтказади. Бу ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, жуда кўп йўқолиб кетган ҳунармандчилик турларини тиклашга ёрдам беради. Тарихдан маълумки, Қўқонда 700 турга яқин ҳунармандчилик турдари бўлган, ҳозир улардан 150 хили фаолиятини давом эттиряпти. Ўйлайманки, бўладиган фестиваль бу соҳани ривожлантиришга, ўзимизнинг анъанавий, маънавий-маданий меросимизни қайтаришда катта аҳамиятга эга. Вилоятимиз ҳокими Ш.Ғаниев ўтказган бугунги йиғилишимизда ҳар бир қўқонлик буни хурсандчилик билан қабул қилди, чунки Қўқонни дунёга танитишга озгина ҳисса қўшиш ҳам катта бахт. Қўқон маданият, илм-фан, санъат, адабиёт, ҳунармандчилик, савдо ва бошқа кўп соҳаларнинг маркази бўлиб келган. Ушбу фестивалнинг ўтказилиши Қўқон аҳолисига катта маънавий, моддий фойда келтиради. Ёшларимиз орасида ҳам истеъдодлилари кўп. Уларни юзага чиқаришга ҳам катта туртки бўлади, Қўқонимизнинг обрўси янада ошади. Мустақиллик йилларида шаҳримиз жуда ўзгарган, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан янада катта эътибор берилмоқда. 13 қалдирғоч деб аталган олимларимиз ҳам Қўқондан чиққан эди. Бугунги кунда янги олийгоҳларнинг очилиши ҳам Қўқоннинг шу нуфузига ҳурмат деб биламан ҳамда шаҳримиздан яна алломалар, санъаткорлар, буюклар чиқади деб ишонаман.
Ташкилий йиғилишда Фестивалга охирги тайёргарлик ишлари июль ойида қабул қилиб олиниши вазифа қилиб қўйилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати