Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЕЛГУСИ ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН БУ ЙИЛ ҚАЙҒУРИШ КЕРАК

×

 2018-11-06 12:56:08    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 3 ноябрь куни вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси биносида марказий студия ташкил қилиниб, вилоят бўйича масъул раҳбарлар ва ходимлар иштирокида куз-қишки қишлоқ хўжалиги соҳасига оид айрим масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ИИб масъул ходимлари, вилоят ва туман ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этдилар. 
Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди. Унда қишлоқ хўжалигига оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Экиндан бўшаган ерларни шудгор қилиш бўйича отряд ташкиллаш бугуннинг долзарб вазифасидир. Бунинг учун вилоятда мавжуд 500 та трактор кучидан самарали фойдаланиш учун ҳар бирига масъул сифатида ИИБ ходимлари бириктирилди ҳамда Занжирли техника, кейс техникаси ва ҳоказо техника турларининг қуввватига қараб 105 минг гектар шудгорланадиган майдонлар тақсимлаб берилди. Шунингдек, ҳар кунги баажарилган иш юзасидан отряд раҳбари, ИИБ ходими ва фермер ахборот бериши тайинланди.
Қишга кириш олдидан ерларни қарталарга бўлиш масаласи ҳам, албатта, кутиб турмайдиган масалалардан биридир. Бу бўйича ҳам отряд тузилиб, 80 минг гектар ерга ишлов берилади. Ушбу масала бўйича ҳар бир туманда сув хўжалиги бошлиғи масъул ҳисобланади. Зеро шўри ювилган, яхши ишлов берилган ер кейинги йил ҳосилининг гаровидир. Шунингдек, йиғилишда коллекторлардан чиққан тупроқларни ёйиш, ер майдонларига қўшиш, ер майдонларини кенгайтириш, 114 минг 600 гектар ерга дон экиш ва парваришлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати