Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШКЕНТЛИ ГУЗАР ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧАДИ

×

 2018-11-06 12:58:15    81

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизнинг турли гўшаларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари асосида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Фарғона вилоятида ҳам бу ишлар кенг кўламда амалга олиб борилмоқда. Айни кунларда вилоятимизнинг Учкўприк туманига қарашли Тошкентли гузар маҳалласида ҳам дастур асосида жадал суръатларда иш қизғин олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун 5 ноябрь куни шахсан ана шу ҳудудда ишларнинг боришини назорат қилди ва вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман раҳбарлари, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларга керакли кўрсатмаларни берди.
-Бизнинг Тошкентли гузар маҳалламизда жами 780 та хонадон мавжуд бўлиб, 578 та хўжаликда истиқомат қилади. Аҳоли сони эса 3270 тани ташкил этади, - дейди Тошкентли гузар МФЙ раиси Акбархўжа Турсунов, - Ҳудудда автойўл қисми кенгайтирилиб, велосипед йўлакчаси ҳам, шунингдек, пиёдалар йўлакчаси ҳам мавжуд бўлади. Маҳалла ҳудудида замонавий ҳаммом, тикувчилик цехи, бильборд, икки қаватли дўконлар, аёллар ва эркаклар сартарошхоналари ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари учун мажмуа барпо этилади. Ушбу ҳудудда ижтимоий соҳа объектларидан 18-умумтаълим мактаби, 19-мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти, дастур асосида капитал таъмирлашга тушган. 52 та хонадоннинг том қисми жорий таъмирланади.
“Обод қишлоқ” дастури бўйича қурилиш ва реконструкция ишлари режасига кўра ҚВП биноси таъмири учун умумий қиймати 370 миллион сўмлик ишлар кўзда тутилган бўлиб, “ФарУчкЭМТ” қурувчилик корхонаси томонидан амалга оширилади. 18-мактаб таъмири учун 1 миллиард 60 миллион сўмлик ишлар амалга оширилади, бунга “ФарКенагас” қурувчи корхонаси жалб қилинган. 19-МТМда эса 255 миллион сўмлик қийматдаги таъмир ишлари амалга оширилиб, булар “Қўқон электромонтажчи” корхонаси томонидан бажарилади. Йўл қисми замонавий ёритиш системаси асосида ёритилади, ҳудуд замонавий қиёфага эга бўлади.
Тошкентли гузар вилоятимиздаги эътиборга молик ҳудудлардан бўлиб, бу ерда “Меҳригиё” доривор маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонаси, “Булоғли боғ” санаторийси, “Асқар Маҳмуд бува” зиёратгоҳи жойлашган.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати