Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада Халқаро илмий-амалий конференция: Онкология соҳасида муаммо ва ечимлар

×

 2018-11-09 11:02:33    74

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳрида 9-10 ноябрь кунларига белгиланган “Ўсма касалликлар профилактикаси, скрининг, канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида XV Халқаро илмий-амалий конференция бугун ўз ишини бошлади.  

Бугун эрталаб соат 8.00 да Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази” биносида ана шу конференциянинг очилиш маросими олдидан чет эллик соҳа мутахассислари ҳамда республика бўйича етакчи мутахассислар ва вилоят журналистлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Савол-жавоблар жараёнида долзарб муаммоларга диққат қаратилди.

Тантанали очилиш маросими эса бинонинг катта мажлислар залида бошланди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Файзулла Қосимов кириш сўзи билан анжуманни очди. Ушбу конференцияда жаҳоннинг Англия, Украина, Чехия, Туркия, Кирғизистон, Беларусь, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларидан  мутахассислар қатнашдилар.

Конференцияда сўз олган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи О.Умаров ўз нутқини конференция ишига омад ҳамда халқимизга соғлик тилаш билан якунлади.

РСНПМЦОиР нинг илмий йўналиш бўйича директор ўринбосари А.Юсупбеков маъруза билан иштирок этди.

Анжуманнинг азиз меҳмони – Англиядан ташриф буюрган Сью Коэн хонимнинг “Англияда кўкрак бези раки скринингини жорийлаш тажрибаси” мавзусидаги маърузаси ҳам қизғин кутиб олинди.

Конференция давом этмоқда. Эртага, 10 ноябрь кунги тадбирлар вилоят Онкология марказида бўлиб ўтади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати