Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қўқонда Халқаро Ҳунармандлар фестивалини ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

×

 2018-11-09 11:04:52    74

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг келгуси йил Қўқон шаҳрида “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида” қарорига мувофиқ вилоятимизда қизғин жараёнлар бошланиб кетди.

Қарор ижросига мувофиқ ўтказилган вилоят ҳокими Ш.Ғаниев тасдиқлаган йиғилиш баёнига кўра қарор қабул қилинди. Ушбу қарор асосида 16 та ишчи гуруҳ таркиб топди. Қўқон шаҳрининг “Тадбиркорлар маркази” биноси штаб деб эълон қилинди.

Ушбу фестивалнинг штаб биноси эрта тонгдан кечқурунгача гавжум. Йўналишига кўра тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳри ва вилоят тадбиркорлари, ҳунармандлари, масъул кишилари билан келгуси ишларни режалаштириш учун ўзаро мулоқотлар олиб бормоқдалар.

Лойиҳалаш-архитектура ишлари, ободончилик, қурилиш ва бошқа кўплаб соҳалар бўйича шаҳар ҳокими М.Усмонов деярли ҳар куни шаҳар раҳбарлари, фаоллари билан йиғилиш ўтказиб вазифаларни белгилаб олмоқдалар.

7 ноябрь куни Қўқон шаҳри “Тадбиркорлар маркази” биносида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев Фестивалга тайёргарлик бўйича ўткизган йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов, Қўқон шаҳри ҳокими М.Усмонов ва барча вилоят ташкилотлари раҳбарлари, тегишли масъул кишилар қатнашдилар.

Вилоят ҳокими ташкилий қўмита ва ишчи гуруҳлар таркиби, уларнинг вазифалари билан йиғилганларни таништириб ўтди. Йирик анжуманни ўтказишга вилоят миқёсидаги жами 47 та раҳбар масъул қилиб тайинланди. Энг биринчи навбатда “Йўл харитаси” тузиш, фестивалнинг логотип, брендини ишлаб чиқиш, шаҳарни безатиш вазифаси қўйилди. Меҳмонхоналар, ресторанлар, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги олдинда турган улкан вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Олимлар, шоирлар, маданият соҳаси кишилари, ҳунармандлар билан мулоқотлар чоғида мақсадлар ойдинлашди.

Шунингдек, Қўқон шаҳрида маданий мерос объектлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари жойлашуви ва сайёҳлик йўналишлари харитаси муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати