Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ЎЗБЕК БИЗНЕС МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

×

 2018-11-12 11:12:28    67

PDF юклаш
Чоп этиш



Яқинда Ўзбекистонга, хусусан Фарғона вилоятига Жанубий Корея делегацияси ташриф буюрган эди. Ўзбек-Корейс ҳамкорлиги ҳақида берган ахборотларимизда ҳар томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганлиги борасида айтиб ўтган эдик. Жумладан, Фарғона вилояти ҳамда Корея Республикасининг айрим вилоятлари, шаҳарлари ўртасида аллақачон иқтисодий, маданий, олди-сотди ва бошқа ҳамкорликлар йўлга қўйилган бўлиб, қатор қўшма корхоналар қурилиши бошланган.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Кореянинг Инчеон вилоятининг Сонгдо шаҳрида Ўзбек-Корея бизнес марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Фарғона вилоятидан жами 19 нафар, 15 та маданият ходимлари, 3 та вилоят ҳокимлиги ходимлари ва гуруҳ раҳбари Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов иштирок этдилар.
Тадбирда Корея дипломатик корпуси дипломатлари, бошқа давлат элчилари ҳам қатнашдилар. Очилиш маросимига Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Васильевич Фен ҳам таклиф қилинган.
Шунингдек, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикасига қизиқиши бўлган ёки аввалдан ишлаб келаётган, келажакда ишламоқчи бўлган ташкилотлар ҳам иштирок этдилар.
Тадбирда Фарғона вилоятидан М.Абдураҳмонов сўзга чиқди. Анжуманда иштирок этган кореялик ҳамда ўзбекистонлик санъаткорларнинг чиқишлари барча қатнашчиларга завқ улашди ҳамда дўстлик алоқаларининг кучайишига хизмат қилди.
Бизнес марказ шу куни Кореянинг “KOIMA” номли деган импортёрлар ташкилотига аъзо бўлди. 8000 та импортёр корхона “KOIMA” рўйхатидан ўтган бўлиб, бир йилда чет давлатлардан 500 миллион доллар маҳсулот импорт қилади. Ташкилот бир йиллик умумий импорт қиладиган суммасининг 5% ини Ўзбекистондан импорт қилишни ўз зиммасига олди.
Санъаткорларимиз Кореяда ўзбек диаспораси, яъни шу ерда яшаётган, ишлаётган, ўқиётган инсонлар учун Гангнам районида жойлашган “Ҳожи бобо” ўзбек ресторанида концерт қўйдилар.
11 ноябрь куни эса Кореянинг “Сунгду” эркин иқтисодий зонасининг мажлислар залида ўзбек диаспораси ва Корея республикаси фуқаролари учун яна концерт намойиш этилди.
Кореяда ўзбек бизнес марказининг очилиши вилоятимиз экспорт салоҳиятининг ортишига, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига, тадбиркорларнинг янги технологиялар билан соҳани тараққий эттиришларига кенг йўл очади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати