Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНСОНЛАР ҲАЁТИГА ФАРОВОНЛИК ОЛИБ КИРИШ – ЭЗГУ МАҚСАД!

×

 2018-11-16 10:58:53    77

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоятимизда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” Давлат дастурларининг бажарилишига алоҳида эътибор берилмоқда, кўплаб ҳудудлар янгидан чирой очмоқда. Айни кунларда Учкўприк туманининг Тошкентли гузар маҳалласи, Фарғона шаҳрининг Ҳувайдо маҳалласи ҳамда Марғилон шаҳрининг Дўстлик маҳаллаларида иш қизғин тус олган.Қўқон шаҳрида эса Президентимизнинг ПҚ-3991-сонли қарори асосида кейинги йили сентябрь ойида ўтказиладиган “Ҳунармандчилик фестивали”га катта тайёргарлик ва ободонлаштириш ишлари бошланиб кетган.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 15 ноябрь куни ана шу ободонлаштириш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган объектларда бўлди ва мутасаддилар ва масъулларга зарур топшириқларни берди. Хусусан, Тошкентли гузарда бораётган иш суръати, унинг кўлами, топшириқнинг қай даражада сифатли бажарилаётганлигини назорат қилди.

Қўқон шаҳрида эса Ш.Ғаниев фестивалолди тайёргарлигининг муҳим бир қисми сифатида “Ҳунармандлар бозори”ни ташкил этиш масаласида шаҳар ҳокими М.Усмоновга кўрсатмалар берди. Қўқон шаҳрининг Навбаҳор ва Усмон Носир кўчалари кесишмасида жойлашган собиқ ҳарбий қисм ҳудудида “Ҳунармандчилик савдо маркази” қурилиши режалаштирилди.  Лойиҳани амалга ошириш юзасидан мутахассислар жалб қилиниб, суҳбатлашилди. “Ҳунармандчилик савдо маркази”  лойиҳаси 75 ўринли меҳмонхона, 2 қаватли савдо дўконлари ва ҳунармандлар уйлари, автомобиль тураргоҳлари, ҳовуз ва фавворалар қурилишини кўзда тутади.

***

Фарғона шаҳрининг Ҳувайдо маҳалласида вилоятнинг йирик корхоналаридан “Азот” бирлашмаси, Нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғона ёғ-мой комбинати, Механика заводи, Иссиқлик энергия маркази (ТЭЦ), электр тармоқлари, газ, сув идоралари раҳбарлари, вилоят ва шаҳар ҳокимликларининг масъул ходимлари дастур доирасида тез кунларда бажарилиши керак бўлган  ишларни режалаштириш ва амалга ошириш учун йиғилдилар. Вилоят ҳокими раҳбарлигида ушбу гуруҳ маҳалла ҳудудига қамраб олинадиган ишлар кўламини чамаладилар ҳамда ҳар бир ташкилот ўзига белгиланган топшириқни олди.

Дастурга кўра маҳаллада кўпқаватли уйларнинг олд фасад қисми, томлари таъмирланиб, эскирган шиферлар металл профнастил қопламаларга алмаштирилади. Майдонлар ободонлаштирилиб, болалар майдончалари барпо этилади, пиёдалар йўлаклари соз ҳолатга келтирилади, ички йўллар таъмирланади, электр тармоқлари, алоқа тармоқлари нормал ҳолатда тартибга келтирилади. Шунингдек, сув, газ, канализация тармоқлари хизмат сифати яхшиланади. Автомобиль йўллар  ҳам таъмирланиб, кўча чироқлари ўрнатилади.Ариқлар тозаланиб, янги манзарали дарахтлар экилади, рухсатсиз қуриб олинган, уйлар, кўчалар ҳуснини бузиб турган ноқонуний қурилмалар бузиб ташланади.

Фарғона шаҳри ҳокимининг ўринбосари Шариф Ниёзметов берган маълумотга кўра бу маҳаллада дастур бўйича ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун турли манбалардан жами 6 миллиард сўм ажратилган.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аъзамжон Сангилов қуйидаги маълумотларни берди:

-Маҳалламизда 617 та хонадон бўлиб, 3820 та аҳоли истиқомат қилади. Ҳовли уйлардан ташқари 18 та кўпқаватли уй ҳам маҳалламизга қарашли. 16 та кўчамиз бор. Ички йўллар билан жами 18 та кўча ҳамда маҳалламиздан ташқари кўпқаватли уйларни ҳам қўшганда 68 та уй дастур доирасида ободонлаштиришга қамраб олинди. Албатта аҳоли бундан хурсанд, аллақачон катта кўламдаги ишлар бошлаб юборилди. Мана бугун электр тармоқлари, алоқа тармоқларида таъмирлаш, янги тармоқ симлари тортиш ишлари бошланди, умуман, маҳалла ободлиги учун катта куч ташланди. Шу ишларнинг бошида турган давлатимиз раҳбари Президентимиз Ш.Мирзиёевдан миннатдормиз, қолаверса, вилоятимиз раҳбари, шаҳар ҳокимлиги, умуман ҳашарга келиб турган корхона, ташкилотлар, қурувчилар, ҳар бир ҳиссаси қўшилган инсонлардан миннатдормиз.

***

Марғилон шаҳрига йўл оламиз.

Шаҳарнинг Дўстлик маҳалласига шу йилнинг ёз ойларида таҳририят ходимлари билан келиб режалар билан танишган эдик ва мақола эълон қилгандик. Маҳалланинг умумий майдони 27,75 гектар бўлиб, аҳоли сони 4314 тани ташкил этади. 414 та хонадон ва 776 та оила бу ерда истиқомат қилади.

 Бугунги кунга келиб ҳудудда анча ишлар амалга оширилган.  Жумладан, МФЙ раиси Салимахон Рустамова берган маълумотларга кўра ҳозиргача маҳаллага қарашли 16 та кўчадан 10 таси асфальтланган, 5 та кўчага канализация тармоғи тортилган, 78 та электр тармоқлари симлари таянчлари алмаштирилган. Қўрғонтаги, Қўрғонтаги тор кўчаси, Фидойилар, Навбаҳор, Бахтиёрлик, Тўралар кўчаларига янги таянчлар ўрнатилиб, янги симлар тортилган ҳамда кўча чироқлари қўйилган. Янги трансформатор пункти ўрнатилиб ишга туширилган. Маҳалладан ўтадиган Қўшариқ сойи 300 метр узунликда икки томондан уч метрли йўлак очилиб, асфальтланган.

Атрофга назар солганимизда қурилиш ишларикўзга яққол ташланади. Участка нозири учун бино қуриб битказилган. 6 та кам таъминланган хонадонга янгидан уй қуриб берилган. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси битказилиш арафасида турибди. Бу ерда жойлашган тарихий обидалар рўйхатида турувчи “Мўйи муборак” масжидида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ҳаммом, сартарошхоналар, тикув цехи, музқаймоқ дўкони, кафе каби инфратузилмалар, 100 ўринли  давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси, хусусий тиббиёт клиникаси, korzinka.uz савдо мажмуаси қурилиши бошланиб, бино кўтарилган.korzinka.uzнинг юқори қисмида нон ва нон маҳсулотлари цехи, пастки қисмида эса болалар учун қишки спорт майдони жойлашади. Айрим бинолар битиш арафасида, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Каптарли мозор” қабристони филиалини таъмирлаш ишлариҳам бошланиб, бунга 20 миллион сўм бюджетдан ажратилган, шунингдек, ҳомийлар томонидан ҳам маблағ сарфланмоқда.

-Маҳаллаларимиз ободлигига бўлган эътибор учун Президентимизга раҳмат, - дейди Марғилон шаҳар ҳокими ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси ҳамда шаҳар ХДП кенгаши раиси Муҳаммаджон ака Мирзаев, - айниқса, мана динимизга бўлган юксак эътибор туфайли масжидларимиз биринчи ўринда таъмирланмоқда, майдони кенгайиб, реконструкция қилинмоқда. Бундан кексалар хурсанд. Аҳоли ҳам ҳашарга чиқяпти, шунча ҳаракатга яраша биздан ҳам озгина ҳаракат бўлиши керак. Асосийси, халқ хурсанд, миннатдор. Халқни ҳурмат қилсанг, сени ҳам ҳурмат қилади деган гап шу ерда исботинитопяпти. Мана шу маҳаллага, рост гап, узоқ йиллардан бери эътибор қилинмаган эди.

Иш устига келиб қолган шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаевга савол билан юзланамиз:

-Нима деб ўйлайсиз, шу режадаги ишлар йил охирига қадар битадими? 2018 йил режасига киритилган бўлса керак, айрим бинолар қурилиши охирига етказилмаган.

-Тўғри савол бердингиз, - дейди шаҳар ҳокими, - сув, йўл билан боғлиқ муаммолар қолмаган. Ҳозир бажарилган ишлар бўйича маҳаллий бюджетга боғлиқ ҳеч қандай муаммо қолгани йўқ, вилоят ҳокими ҳаммасини ҳал қилиб берган.Аммо кредит масаласи охиригача ҳал бўлмаяпти. Агар ўз вақтида банклар кредитни чиқариб берса, йил охирига бормай, ноябрь ойида ишни якунлаймиз. Вилоят “Саноатқурилишбанк”, “Миллий банк” мутасаддилари қарор бўйича имтиёзли кредит бериш бўйича ўз вазифаларини бажармаяптилар. Лекин барибир мақсад йўлида ҳаракат қилиш керак, ўз муддатида ишни якунлаймиз.

Бир неча ой бадалида барпо этилган маҳалладаги қурилишлару ободончилик ишларини кўриб, шу ишларга бош қўшган ҳар бир инсонга тасанно дедик. Шу билан бирга, уларнинг ишларига омад тиладик. Бу йилги ишларни якунлаб, кейинги йил учун режа қилиш ва яна кўплаб одамларнинг  ҳаётига енгиллик, фаровонлик олиб кириш бу инсонларнинг ҳаётдаги мақсадларидир.

Гулбаҳор Саидғаниева